Жаҳон

АҚШ Россияга босимни кучайтирмоқда: Трамп 100 фоизгача бож тарифларини назарда тутувчи қонунни имзолади

Янги чоралар Хитой ва Ҳиндистонга ҳам таъсир қилади.

АҚШ Россияга босимни кучайтирмоқда: Трамп 100 фоизгача бож тарифларини назарда тутувчи қонунни имзолади

АҚШ президенти Дональд Трамп Украинадаги уруш сабаб Россияга қарши кенг қамровли санкциялар пакетини назарда тутувчи қонунни имзолади. 

 

Жума куни имзоланган қонун Россия президенти Владимир Путин, юқори мартабали амалдорлар ва олигархлар, шунингдек, Россия банклари ва молия институтларига қарши санкцияларни назарда тутади.

 

Шунингдек, Москванинг энергетика ва мудофаа тармоқлари ҳамда Россия нефтини Ғарб санкцияларини четлаб ўтган ҳолда ташишда фойдаланилаётган танкерларнинг «соя флоти» ҳам чекловларга тушади.

 

Қонуннинг муҳим бандларидан бирига кўра, Трамп Россия нефти ва газининг бешта энг йирик харидорига 100 фоизгача бож тарифларини жорий этиш ваколатига эга бўлади. Ушбу чора Россия хом нефтининг энг йирик импортчилари бўлган Хитой ва Ҳиндистонга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Қонун, шунингдек, Эроннинг энергетика ва қурол-яроғ тармоқларига қарши санкцияларни кенгайтиради.

 

Ҳужжат Сенатда ўтган ой, Вакиллар палатасида эса чоршанба куни маъқулланган. Вакиллар палатасида 58 нафар демократ қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаган.

 

Қонун тарафдорлари санкциялар Кремлнинг урушни молиялаштириш имкониятларини чеклаши ва Россияни музокараларга ундаши мумкинлигини таъкидламоқда. Украина президенти Вoлoдимир Зеленский ҳужжатни «ниҳоятда кучли восита» деб атаган.

 

Бироқ Вакиллар палатасидаги Демократик озчилик етакчиси Ҳаким Жефрайс қонунга қарши чиқди. Унинг таъкидлашича, янги тариф ваколатлари АҚШдаги оилалар харажатларини ошириши мумкин. У санкциялар билан боғлиқ қоидаларда «кўплаб бўшлиқлар» мавжудлигини ҳам билдирган.

 

Ҳиндистон эса янги тарифлар таҳдидига қарамай, 1,4 миллиард аҳолиси учун энергия хавфсизлигини таъминлашга қатъий содиқлигини маълум қилган.

 

Трампнинг қонунни имзолаши Хитой президенти Си Цзиньпиннинг Оқ уйга ташрифидан тахминан бир ҳафта олдин содир бўлди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.