Жаҳон

Исроил зарбалари: Ғазода камида уч киши ҳалок бўлди

Зарба қочқинлар лагери яқинига берилган.

Исроил зарбалари: Ғазода камида уч киши ҳалок бўлди

Ғазо секторида шанба куни Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво зарбалари оқибатида камида уч нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда тиббиёт ходимларига таяниб, Reuters хабар берди.

 

Шимолий Ғазодаги Жабалия қочқинлар лагери яқинига берилган зарбалардан бирида Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош директори Мунир ал-Буршнинг ўғли Басир ал-Бурш ҳалок бўлган.

 

Исроил ҳарбийлари зарба вақтида бир неча жангари, жумладан, Басир ал-Бурш нишонга олинганини билдирди. Ҳамас эса ҳозирча бу воқеа юзасидан изоҳ бермаган.

 

Reuters олган видеода Мунир ал-Бурш ўғлининг адёлга ўралган жасадини кўтариб, уни тез ёрдам машинасида шифохонага олиб бораётгани акс этган. Ал-Буршнинг айтишича, ўғли чодирдан ташқарига чиққанидан кейин зарбага учраган.

 

Маълумотларга кўра, Мунир ал-Бурш 2023 йил декабрида Исроилнинг ҳаво ҳужуми оқибатида қизидан айрилган. Ўша ҳужумда унинг ўзи ҳам яраланган.

 

Ғазо шаҳрининг шарқидаги Шужоия ҳудудига берилган яна бир зарба оқибатида бир киши ҳалок бўлган. Шаҳарнинг Шайх Радвон туманида автомобилга берилган зарба оқибатида яна бир киши ҳалок бўлган. Исроил ҳарбийлари ушбу зарба Ҳамас жангарисига қаратилганини маълум қилди.

 

Фаластин расмийларига кўра, 2023 йил октябрида Ҳамас бошчилигидаги жангарилар Исроил жанубида қарийб 1 200 кишини ўлдирганидан сўнг бошланган Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари оқибатида 73 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган.

 

Ўтган йили АҚШ воситачилигида келишилган сулҳ Ғазо секторини келгусида қайта тиклашни назарда тутади. Бироқ Ҳамасни қуролсизлантириш ва Исроил қўшинларини ҳудуддан олиб чиқиш масалаларида келишувга эришилмагани сабабли бу борада сезиларли силжиш кузатилмаган.

custom img

АҚШ Россияга босимни кучайтирмоқда: Трамп 100 фоизгача бож тарифларини назарда тутувчи қонунни имзолади

Янги чоралар Хитой ва Ҳиндистонга ҳам таъсир қилади.

custom img

Эронда намойиш: юз минглаб одам АҚШга қарши намойишга чиқди

Теҳронда ҳукумат томонидан ташкил этилган митингда янги кўнгиллилар кучи намойиш қилиниб, иштирокчилар мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

“Доимий назорат” ортидан: Гренландия ва Дания АҚШ билан келишув тафсилотларини очиқлади

Вашингтон Гренландияда ҳарбий иштирокини кенгайтириш бўйича келишувга эришганини маълум қилган, бироқ унинг аниқ шартлари ҳозирча очиқланмаган.

custom img

АI хатоси: АҚШ-Хитой уриши бошланишига сал қолди

АI чатбот Хитой кемасидаги юкни нотўғри аниқлаб, уни Эроннинг ядровий қурол дастурига алоқадор деб кўрсатган.

custom img

45,1 млрд доллар ва ҳали тўлиқ ҳисоб эмас: АҚШнинг Эронга қарши уруши қанчага тушди?

Пентагоннинг янги ҳисоб-китобига кўра, шикастланган базалар ва биноларни таъмирлаш харажатлари киритилмаган.

custom img

12 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва 3 киши ҳалок бўлди: Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи қамалди

Ўзбекистон фуқароси ҳайдовчилик гувоҳномасисиз, тормоз тизими носоз ва меъёридан ортиқ юкланган Shacman самосвалини бошқариб, ЙТҲга сабаб бўлган.

custom img

Ар-Риёдда хавф сигнали янгради: портлаш овозлари эшитилди

Ҳодиса оқибатида қурбонлар ёки жароҳатланганлар ҳақида ҳам маълумот берилмаган.

custom img

Мактабдаги отишма: Филиппинда 6 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда сўнгги тўрт ой ичида мактабларда учинчи отишма содир бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"