Русланбек Давлетов янги лавозимга тайинланди
Давлетов бунга қадар Президентнинг вакиллик органлари, ННТлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Русланбек Қуролтаевич Давлетов Президент ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Давлетов Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Русланбек Давлетов 2022 йилдан Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган. Кейинчалик Президент Администрациясидаги таркибий ўзгаришлар ортидан унинг лавозими Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб белгиланган.
Давлетов 2017–2022 йилларда Ўзбекистон адлия вазири лавозимида фаолият юритган.








