Жаҳон

Тожикистон-Афғонистон чегарасида маҳаллий аҳоли ҳалок бўлди

Душанбе ҳодиса юзасидан Афғонистонга норозилик нотаси юборди.

Тожикистон-Афғонистон чегарасида маҳаллий аҳоли ҳалок бўлди

 

Тожикистон Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида юз берган қуролли тўқнашувлар оқибатида мамлакатнинг чегара ҳудудида фуқаро ҳалок бўлгани юзасидан Афғонистон томонига норозилик нотаси юборди. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб ТАСС хабар берди.

 

Қайд этилишича, Афғонистоннинг Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилояти Дарвоз тумани билан чегарадош ҳудудларида сўнгги кунларда қуролли тўқнашувлар кучайган. Мазкур жанглар Тожикистоннинг чегара ҳудудларида хавфсизликка таҳдид туғдиргани айтилмоқда.

 

Тожикистон ТИВ маълумотига кўра, қуролли тўқнашувлар натижасида Тожикистон ҳаво ҳудуди бузилган, турар жой биноларига зарар етган ҳамда тинч фуқаро ҳалок бўлган.

 

Хусусан, 13 август куни Тоғли Бадахшон автоном вилоятининг Дарвоз туманидаги Даштоқ қишлоғида яшовчи фуқаро Панж дарёсининг Афғонистон қирғоғидан отилган ўқ узилиши оқибатида ҳалок бўлган.

 

Шу муносабат билан Душанбе Афғонистон томонига қатъий норозилик билдирган.

 

Тожикистон томони Кобулдан давлат чегарасининг дахлсизлигини ҳурмат қилиш, бундай ҳодисаларнинг такрорланишига йўл қўймаслик ва тегишли самарали чораларни кўришни талаб қилган.

 

Тожикистон ТИВ Бадахшондаги қуролли тўқнашувлар айрим ҳудудларда хавфсизликка таҳдид солаётгани ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид оқибатларга олиб келаётганини таъкидлаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Тожикистон-Афғонистон чегарасида маҳаллий аҳоли ҳалок бўлди | Zamon.uz