Ўзбекистон

Қарзи бўлмаган 3600 та хонадонга солиқ қарздорлиги ҳисобландими?

Тошкентда айрим хонадонлар учун ер солиғи қайта ҳисобланганига изоҳ берилди.

Қарзи бўлмаган 3600 та хонадонга солиқ қарздорлиги ҳисобландими?

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги айрим хонадонларга аввал мавжуд бўлмаган солиқ қарздорлиги ҳисоблангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат Солиқ қўмитаси расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, кўчмас мулк объектларига мол-мулк ва ер солиқлари кадастр идоралари маълумотлари асосида ҳисобланади. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2023 йил 3 мартдаги қарори билан зона чегаралари қайта тасдиқланган. Шундан сўнг Юксалиш кўчаси ҳудуди 5-зонадан 4-зонага ўтказилиб, тегишли маълумотлар солиқ органларига тақдим этилган.

 

Шу асосда кўчмас мулк объектларининг ер солиғи 2023 йилдан 4-зона учун белгиланган ставкалар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинган.

 

Маълум қилинишича, Янгиҳаёт туманининг Хушнуд маҳалласидаги жами 144 та кўчмас мулк объектига солиқлар қайта ҳисобланган.

 

Шунингдек, 937-сонли Қонун ижросини таъминлаш доирасидаги хатлов натижаларига кўра, солиқ органларига ҳар ойда ўртача 50 мингга яқин объект бўйича маълумот келиб тушмоқда. Шу сабабли қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилиши табиий жараён экани таъкидланган.

 

Расмий муносабатда қайта ҳисоб-китоблар амалдаги солиқ қонунчилиги талаблари асосида амалга оширилгани қайд этилган. Тўланадиган солиқлар маҳаллий бюджетларга йўналтирилиб, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, инфратузилмани ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштиришга хизмат қилиши билдирилган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.