Ўзбекистон

Бахтиёр Иноқов Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Иноқов Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратура босқичи битирувчиси ҳисобланади

Бахтиёр Иноқов Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Подполковник Бахтиёр Иноқов Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди.

 

Сессияда ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Ташпулатов, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, халқ депутатлари Кенгаши аъзолари, мутасадди идоралар раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар масъуллари, шаҳар ва туманлар жамоатчилик фаоллари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этди.

 

Ташкилий масала доирасида Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига асосан, Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратура босқичи битирувчиси Бахтиёр Иноқов вилоят ИИБ бошлиғи этиб тайинлангани билдирилди.

 

Сессияда Сурхондарёдаги криминоген вазият, жиноятчиликни жиловлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд муаммолар таҳлил қилинди. Шунингдек, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш ва профилактика ишларини кучайтиришга қаратилган вазифалар муҳокама қилинди.

 

Қайд этилишича, жорий йилнинг ҳисобот даврида вилоятдаги 723 та маҳалланинг 528 тасида, яъни 73 фоизида бирорта ҳам жиноят содир этилмаган. Ходимларнинг ташаббуси билан аниқланган жиноятлар сони эса 40 фоизга яхшиланган.

 

Бироқ вилоятдаги 28 та маҳалла “қизил” тоифада қолаётгани танқид қилинди. Ушбу ҳудудларда жиноятчиликка сабаб бўлаётган омилларни манзилли аниқлаш ва бартараф этиш зарурлиги таъкидланди.

 

Янги тайинланган раҳбар олдига жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш, ҳар бир маҳаллада хавфсизликни таъминлаш, аҳоли билан яқин мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда фуқароларнинг мурожаатларидан келиб чиқаётган муаммоларни чуқур ўрганиб, уларга ечим топиш вазифалари қўйилди.

 

Шунингдек, фуқароларнинг ички ишлар органларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, туман ва шаҳар ИИБ раҳбарларининг маҳаллалар кесимидаги иш самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

 

Сессия якунида вилоятда осойишталикни мустаҳкамлаш, жамоат тартибини сақлаш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган навбатдаги чора-тадбирлар белгиланди.

 

21 август куни Тимур Камалитдинович Исмоилов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланиб, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилганди.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.