Ўзбекистон

Қозоғистонда ЙТҲ оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳозирда уларни Ватанга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.

Қозоғистонда ЙТҲ оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

 

2026 йил 22 август куни соат 06:47 да Қозоғистон Республикасининг Қизилорда вилоятида оғир йўл-транспорт ҳодисасида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, KAZ06 давлат аҳамиятидаги «Қорабутак–Қизилорда–Чимкент» автомобиль йўлининг 1831–1836-километрларида, Бирказан тумани ҳудудида «Nexiа-2» ва «Kamaz» русумли автомобиллар тўқнашган.

 

ЙТҲ оқибатида «Nexiа-2» автомобили салонида бўлган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

 

Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан масъул вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузилиб, ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадларини Ватанга олиб келиш ҳамда уларнинг оила аъзоларига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

 

Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул ходимлари Қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш юзасидан ҳамкорлик қилмоқда.

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Фермерлар кенгаши ҳоким фермерларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарлар ортидан мурожаат йўллаган.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Қиз Туркияга ўқиш баҳонасида олиб борилган.

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Электрон кўтаргичлар бўйича масъул ташкилотларга мурожаатлар юборилган.

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

Банклар барча карталардаги жами қолдиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмидан камайиб кетишига йўл қўймаслиги керак.

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 92,3 мингта никоҳ қайд этилди.