Ўзбекистон

Қонунчиликдаги бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар тадбиркор фойдасига ҳал қилинади

Давлат органи аксини исботламагунча тадбиркор қонунчиликка мувофиқ ҳаракат қилган деб ҳисобланади.

Қонунчиликдаги бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар тадбиркор фойдасига ҳал қилинади

Ўзбекистонда давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги низоларда тадбиркорнинг ҳақлилик презумпцияси амал қилади. Қонунчиликдаги бартараф этиб бўлмайдиган зиддият ва ноаниқликлар, шунингдек, давлат органи тақдим этган далиллар етарли бўлмаганда юзага келадиган шубҳалар тадбиркор фойдасига талқин қилинади.

 

Бу Президентнинг 27 августдаги фармонида белгиланган. Ҳужжат тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга қаратилган.

 

Фармонга кўра, давлат органи акси исботламагунча тадбиркорлик субъекти ва унинг мансабдор шахси қонунчиликка мувофиқ ҳаракат қилган ҳамда ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарган ҳисобланади.

 

Судда ёки низони кўриб чиқувчи бошқа маъмурий органда тадбиркорга нисбатан қўлланган ҳуқуқий таъсир чораси ёки қабул қилинган қарорнинг қонуний, асосли ва мутаносиб эканини, шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир этилганини исботлаш мажбурияти давлат органи зиммасига юклатилади.

 

2027 йил январгача тадбиркорнинг ҳақлилик презумпциясини амалда қўллаш механизмларини кенгайтиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилади. Жумладан, тадбиркор жарима ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чорасидан норози бўлиб, белгиланган муддатда судга ёки юқори турувчи органга шикоят қилса, ушбу чоранинг амал қилишини вақтинча тўхтатиб туриш механизми белгиланади.

 

Шунингдек, 2027 йил апрелгача тадбиркорликка оид давлат хизматларида “сукут — розилик” тамойилини кенгайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Унга кўра, хизмат учун берилган ариза белгиланган муддатда кўриб чиқилмаса, айрим ҳолларда мурожаат тадбиркор фойдасига ҳал қилинган деб ҳисобланади. Ушбу тартибга “сукут — розилик” тамойили қўлланмайдиган хизматларнинг 50 фоизини ўтказиш назарда тутилмоқда.

 

Фармонда маъмурий суд қарорларининг ижросига оид янги тартиб ҳам белгиланган. Агар суд давлат органига ўз қарорини қайта кўриб чиқиш мажбуриятини юкласа, суднинг ҳуқуқий позицияси давлат органи учун мажбурий ҳисобланади. Қайта кўриб чиқиш натижасида тадбиркорнинг ҳолатини аввалги қарорга нисбатан оғирлаштиришга йўл қўйилмайди.

 

Давлат органи суд қарори кучга кирган кундан бошлаб 30 кун ичида ўз қарорини қайта кўриб чиқиши шарт. Мазкур муддат ўтгач, ушбу иш бўйича тадбиркорга нисбатан янги ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тақиқланади.

 

Фармон билан тадбиркорлар учун бошқа енгилликлар ҳам жорий этилмоқда. Хусусан, 1 ноябрдан электр ва газ учун олдиндан тўлов миқдори 15 фоизгача туширилади, “Иккинчи имкон” иқтисодий амнистияси жорий этилади, молиявий жарима қўллашда биринчи хато учун огоҳлантириш бериш тартиби белгиланади. Шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектларини текширишга уч йил муддатга мораторий жорий этилади.

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташриф буюрди. Ҳудудда инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилган.

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева табиатни асраш ва унга меҳр билан муносабатда бўлиш туйғусини ёш авлодга сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

Самарқандда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ўтказилмоқда.

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Натижалар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, эҳтиёжга қараб психологик ёрдам кўрсатилади.

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Камчиликларнинг асосий қисми бошқа тилларда ёзилган пешлавҳа ва рекламаларга, шунингдек, имловий хатолар ҳамда сўзлар маъносининг бузилишига тааллуқли.

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Ҳужжатга мувофиқ, алифбодаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади.