Ўзбекистон

Қиймати 400 БҲМдан ошадиган товарлар учун нақд пулда тўлов қилиб бўлмайди

Аввал мазкур чеклов қиймати 25 млн сўм этиб белгиланганди.

Қиймати 400 БҲМдан ошадиган товарлар учун нақд пулда тўлов қилиб бўлмайди

Ўзбекистонда қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 400 бараваридан ошадиган товар ва хизматлар учун тўловларни нақд пулда амалга ошириш тақиқланди. Эндиликда бундай тўловлар банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади. Бу Президентнинг 27 августдаги фармонида белгиланган.

 

Аввал мазкур чеклов қиймати 25 млн сўмдан ошадиган товар ва хизматларга нисбатан қўлланган. Янги тартибга кўра, чегара БҲМнинг 400 баравари этиб белгиланди.

 

2026 йил 1 сентябрдан БҲМ 412 минг сўмдан 440 минг сўмга оширилиши муносабати билан 400 БҲМ 176 млн сўмни ташкил этади.

 

Нақд пулсиз тўлов мажбурий бўлган ҳолатлар қаторига давлат органлари кўрсатадиган хизматлар, электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви учун тўловлар, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, ёқилғи қуйиш шохобчаларида нефть-газ маҳсулотларини сотиш ҳамда электромобилларни зарядлаш хизматлари киради.

 

Шунингдек, қиймати 400 БҲМдан ошадиган товар ва хизматлар, кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган М, Н, О ва Г тоифадаги транспорт воситалари ҳамда махсус автотранспорт воситаларининг олди-сотдисида ҳам тўловлар банк картаси ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно.

 

Фармонда тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилишга қаратилган бошқа чоралар ҳам белгиланган. Жумладан, давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги оммавий-ҳуқуқий муносабатларда тадбиркорнинг ҳақлилик презумпцияси амал қилади.

 

Қонунчиликдаги бартараф этиб бўлмайдиган зиддият ва ноаниқликлар, шунингдек, давлат органи тақдим этган далилларнинг етарли эмаслиги сабабли юзага келадиган шубҳалар тадбиркор фойдасига талқин этилади.

 

Бундан ташқари, тадбиркорлар учун “Иккинчи имкон” иқтисодий амнистияси жорий этилади. Молиявий жарима қўллашда биринчи хато учун огоҳлантириш бериш қоидаси киритилади. Кичик тадбиркорлик субъектларини текширишга эса уч йил муддатга мораторий жорий этилади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.