Ўзбекистон

Рақобат қўмитаси интернет ва рақамли хизматлар платформаларини ўрганмоқда

Ўрганишларда айрим платформаларда тарифлар, нархлар, хизмат кўрсатиш шартлари ва оммавий оферта тўлиқ жойлаштирилмагани аниқланган.

Рақобат қўмитаси интернет ва рақамли хизматлар платформаларини ўрганмоқда

 

Рақобат қўмитаси стриминг, интернет ва рақамли телевидение хизматларини кўрсатувчи ташкилотларнинг мобил иловалари ва веб-сайтларини ўрганишни бошлади. 2026 йилда телекоммуникация хизматлари бўйича истеъмолчилар мурожаатлари сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан икки баробарга ошиб, 1000 тадан ортган.

 

Текширувларда платформаларда тарифлар ва нархлар, хизмат кўрсатиш шартлари, оммавий оферта ҳамда бошқа зарур маълумотлар тўлиқ жойлаштирилмагани аниқланган.


 
Шунингдек, айрим оператор ва провайдерларнинг платформаларида маълумотлар давлат тилида тақдим этилмаётгани ҳам қайд этилган.


 
Қўмита ҳозирда ушбу хизматларни кўрсатувчи ташкилотларнинг очиқ платформаларини истеъмолчилар учун зарур ахборотларни тақдим этиш ҳамда амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги нуқтайи назаридан ўрганмоқда.


 
Хизмат кўрсатувчи ташкилотлардан мобил илова ва веб-сайтларидаги маълумотларни тўлиқ тақдим этиш ҳамда уларни қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш талаб қилинган.


 
Қўмита ўрганиш якунлари бўйича қўшимча маълумот берилишини билдирган. Истеъмолчилар ўз таклифларини info@raqobat.gov.uz ва consumer@antimon.gov.uz электрон манзилларига юбориши мумкин.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Рақобат қўмитаси интернет ва рақамли хизматлар платформаларини ўрганмоқда | Zamon.uz