Ўзбекистон

Йўловчилар тўла автобус ағдарилди: Жиззахдаги ҳодиса тафсилотлари

Ҳодиса оқибатида жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилди, ҳалок бўлганлар йўқ.

Йўловчилар тўла автобус ағдарилди: Жиззахдаги ҳодиса тафсилотлари



Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида юк машинаси билан тўқнашув оқибатида йўловчилар бўлган автобус ағдарилди.



Вилоят ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса 11 сентябрь куни соат 08:30 ларда М-39 «Тошкент—Термиз» автомобиль йўлининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи 986-километрида содир бўлган.



Қайд этилишича, «Yutong» русумли автобус йўлнинг белгиланган жойидан қайрилаётган вақтида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган «Shacman» русумли юк машинаси билан тўқнашган. Тўқнашув оқибатида автобус ағдарилган.



Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Автобусдаги айрим йўловчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.



Ҳодиса юзасидан белгиланган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.



Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида «Howo» русумли юк машинасининг ярим тиркамаси хонадон деворига бориб урилгани ҳақида хабар берилган эди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Ходим фуқаролардан олинган 1,3 млрд сўмни банк кассасига киритмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлагани фош этилди.

Йўловчилар тўла автобус ағдарилди: Жиззахдаги ҳодиса тафсилотлари | Zamon.uz