Ўзбекистон

Тошкентга келаси йили 10 млрд доллар инвестиция жалб қилинади

Инвесторларнинг муаммоларини идорама-идора юрмасдан, бевосита жойида ҳал қилиш учун янги иш тизими жорий этилади.

Тошкентга келаси йили 10 млрд доллар инвестиция жалб қилинади

Келаси йили Тошкент шаҳрига 10 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ва 150–200 мингта юқори даромадли доимий иш ўрни яратиш бўйича аниқ режа ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

 

Йиғилишда пойтахт туманлари ва маҳаллаларининг мавжуд имкониятларини тўлиқ ишга солиш, қўшимча қиймат яратиш, инвестицияларни кўпайтириш ва юқори даромадли иш ўринларини ташкил этишга янгича ёндашиш зарурлиги таъкидланди.

 

Қайд этилишича, Тошкентнинг ҳар бир тумани ўз салоҳиятидан келиб чиқиб, муайян йўналишларга ихтисослашиши керак.

 

Жумладан, Сергели, Янгиҳаёт ва Бектемир туманларида Тошкентга кириб келаётган юкларни саралаш, қадоқлаш, тақсимлаш ва етказиб беришга ихтисослашган йирик логистика мажмуаларини ташкил этиш имконияти мавжуд.

 

Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Миробод, Юнусобод ва Яккасарой туманларида замонавий бизнес ва молиявий марказларни кўпайтириш орқали 2 миллиард долларлик капитал бозорини шакллантириш ҳамда 20–25 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш мумкинлиги қайд этилди.

 

Олмазор, Чилонзор ва Учтепа туманларида эса таълим, тиббиёт, савдо ва сервис соҳаларига камида 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ва 15–20 мингта иш ўрни яратиш салоҳияти бор.

 

Йиғилишда жорий йилда пойтахтнинг 12 та тумани бўйича 9 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш режалаштирилгани ҳам қайд этилди. Айрим ҳудудларда белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун ишларни жадаллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Инвесторларнинг муаммоларини идорама-идора юрмасдан, бевосита жойида ҳал қилиш учун янги иш тизими жорий этилади. Республика ва шаҳар даражасидаги масъуллар ҳар ҳафта туманларга чиқиб, тадбиркор ва инвесторлар билан учрашади ҳамда уларнинг муаммоларини тезкор ҳал қилади.

 

Юқори даражада ечим талаб қиладиган масалалар юзасидан шу куннинг ўзида асосланган таклифлар тайёрланиб, Президент Администрациясига киритилади. Мазкур тартиб йил охиригача алоҳида назоратда бўлади.

custom img

Олмазорда 400 ўринли техникум ва янги касб-ҳунар маркази ташкил этилади

Шунингдек, хорижда ишлаш учун фуқароларни мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади.

custom img

Тошкентда тадбиркорлар учун гаровсиз кредит лимити 200 млн сўмгача оширилади

Йиғилишда Мискин ва Иброҳим ота маҳаллалари ҳудудидаги 305 гектарлик саноат зонасининг салоҳияти ҳам кўриб чиқилди.

custom img

Тошкентдаги 400 та маҳаллани обод қилиш учун 10 трлн сўмлик дастур ишлаб чиқилади

Пойтахтнинг Эски шаҳар ҳудудини комплекс ривожлантириш учун 1 ноябрга қадар ягона концепция ва аниқ лойиҳалар портфели ишлаб чиқилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев “ТоshTech” техника университети фаолияти билан танишди

Университетда илк 400 талаба 100 фоиз давлат гранти асосида таълим олмоқда.

custom img

75 минг талаба хавфсизлиги таъминланади: Президент “Ёшлик” шаҳарчасидаги марказни кўрди

Вазиятлар маркази шаҳарчадаги 41 та талабалар ётоқхонасини қамраб олган. Тизим орқали талабаларнинг давоматини назорат қилиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш имкониятлари ҳам мавжуд.

custom img

71,4 млрд сўмлик ободонлаштириш ишлари: Президент “Қичқириқ” маҳалласига борди

Қичқириқ канали бўйида янги сайлгоҳ барпо этилди, маҳаллада республикадаги илк минорали автотураргоҳ ўрнатилди, эски боғча янгиланди.

custom img

Президент Олмазордаги “RomPharm NS” корхонаси фаолияти билан танишди

Корхонада импорт ўрнини босувчи, асосан неврология, кардиология ва бошқа йўналишларда қўлланиладиган дори воситалари ишлаб чиқарилмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди

Майдони 3,9 гектар бўлган музей 3,5 минг нафаргача ташриф буюрувчини қабул қила олади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"