Жаҳон

Трамп Эрон ҳужумлари кучайганини айтди: барча ракета ва дронлар уриб туширилган

АҚШ президенти ҳужумлар кучайганини АҚШдаги оралиқ сайловларда демократлар ғалаба қозонгани билан боғлади.

Трамп Эрон ҳужумлари кучайганини айтди: барча ракета ва дронлар уриб туширилган



Дональд Трампнинг айтишича, Эрон ўтган ҳафта сўнгги бир йилдан ортиқ вақт ичидаги энг кўп ракета ва дронларни учирган. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.


Трампнинг таъкидлашича, Эрон томонидан учирилган барча ракета ва дронлар тутиб қолинган. Президент улар ҳеч қандай зарар етказмаганини ҳам билдирган.


Ўтган ҳафта Эрон Баҳрайн ва Қувайтдаги АҚШ ҳарбий объектларига бир неча бор ҳужум қилган. Зарбалaрда, хусусан, ҳарбий базалардаги радар станциялари ва ҳаво мудофааси тизимлари нишонга олинган. Ҳар икки мамлакат расмийлари Эрон ракеталари ва дронлари тутиб қолинганини маълум қилган.


Трамп ҳужумлар кучайишини АҚШда 3 ноябрь куни бўлиб ўтган оралиқ сайловларда Демократик партиянинг ғалабаси билан боғлаган. Унинг фикрича, Эрон раҳбарияти демократларни заиф ва самарасиз деб ҳисоблайди. АҚШ президенти Теҳроннинг бундан фойдаланишига йўл қўймаслигини билдирган.


Аввалроқ Трамп Эрон билан келишувга эришилмаса, Янги йилдан кейин мамлакатга қарши зарбаларни қайта бошлаш мумкинлигини айтган эди. Ҳозирда Вашингтон ва Теҳрон воситачилар орқали музокараларни давом эттирмоқда, бироқ ҳозирча келишувга эришилмаган.

Қирғизистондаги қурилиш объектида ёнғин: икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қирғизистондаги қурилиш объектида ёнғин: икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Яна бир нафар фуқаро эса реанимацияга ётқизилган.

1983 йилги рекорд такрорланиши мумкин: сув тошқини хавфи эълон қилинди

1983 йилги рекорд такрорланиши мумкин: сув тошқини хавфи эълон қилинди

Сан-Франсискода сув сатҳи 262 сантиметргача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Қандолат фабрикасида ёнғин чиқди: 24 киши ҳалок бўлди

Қандолат фабрикасида ёнғин чиқди: 24 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса вақтида корхонада қарийб 300 нафар ишчи бўлган.

1991 йилдан бери Тунисда қолиб кетган: Саддам Ҳусайннинг самолёти сотувга чиқарилди

1991 йилдан бери Тунисда қолиб кетган: Саддам Ҳусайннинг самолёти сотувга чиқарилди

Ҳукумат Boeing 747 самолётини ҳам ўз ичига олган иккита лайнерни ҳар бирини 900 минг доллардан сотувга қўйди.

АҚШ аэропортларида оммавий кечикишлар: минглаб рейслар бекор қилинди

АҚШ аэропортларида оммавий кечикишлар: минглаб рейслар бекор қилинди

Самолётларнинг оғирлиги ва мувозанатини ҳисобловчи тизимдаги носозлик 7,8 мингдан ортиқ рейсга таъсир кўрсатди.

Жанубий Кореяда имтиҳон можароси: таълим вазири истеъфога чиқди

Жанубий Кореяда имтиҳон можароси: таълим вазири истеъфога чиқди

Таълим вазири вазиятга олдиндан тайёргарлик кўрилмагани учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

АҚШ денгиз портлари хакерлар нишонида: киберҳужумлар сони кескин ошди

АҚШ денгиз портлари хакерлар нишонида: киберҳужумлар сони кескин ошди

Мутахассислар бундай ҳужумлар юк ташиш ва энергия ресурслари экспортига жиддий зарар етказиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги бир нечта Фаластин қишлоғида содир бўлган ҳужумлар Исроилда ҳам сиёсий баҳсларга сабаб бўлди.