Ўзбекистон

4,25 млн долларлик келишув: банк ходими 100 минг доллар олаётганида қўлга тушди

У 16,05 гектар ер ва ҳокимлик захирасидаги 4 гектар майдонни расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

4,25 млн долларлик келишув: банк ходими 100 минг доллар олаётганида қўлга тушди

 

Тошкент вилоятида нуфузли банклардан бирининг минтақавий марказида ишловчи бўлим бошлиғи 100 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижаларига кўра маълум қилинди.

 

Қайд этилишича, банкнинг вилоятдаги минтақавий маркази Маҳаллабай ва давлат дастурлари билан ишлаш бўлими бошлиғи ноқонуний келишувга киришган.

 

У 2024 йилда Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан электрон онлайн-аукцион орқали ўзининг отасига чорвачилик мақсадида фойдаланиш учун ижара ҳуқуқи асосида сотилган, Қуйичирчиқ тумани ҳокимлиги балансидаги 16,05 гектар ер майдонини сотиш ҳамда ҳокимлик захирасида бўлган 4 гектар ерни мансабдор танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

 

Бунинг эвазига у харидордан жами 4 млн 250 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Тезкор тадбир давомида банк ходими сўралган маблағнинг 100 минг АҚШ долларини олдиндан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Йўловчилар хавфсизлиги хавф остида: автобус ҳайдовчиси жазоланди

Йўловчилар хавфсизлиги хавф остида: автобус ҳайдовчиси жазоланди

Тошкентда ҳайдовчи автобусни эшиклари очиқ ҳолда бошқарди.

“Ўзбекча гапиришни сўраганим учун самолётдан туширишди” — йўловчи мурожаати

“Ўзбекча гапиришни сўраганим учун самолётдан туширишди” — йўловчи мурожаати

Авиакомпания Самара–Тошкент рейсида юз берган можаро юзасидан расмий изоҳ берди.

89 та ўлим: 2026 йилда мопед ва скутерлар иштирокида 563 та ЙТҲ қайд этилди

89 та ўлим: 2026 йилда мопед ва скутерлар иштирокида 563 та ЙТҲ қайд этилди

Қоидабузарликлар сони бир йил ичида қарийб 20 баробарга ошган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.