Тошкент туманида 156 млн сўмлик тамаки ёқиб юборилди
Шунингдек, 2 млрд сўмлик дори воситалари ҳам йўқ қилинган.

Мажбурий ижро бюроси Тошкент туман бўлими томонидан суд ҳужжатларига асосан жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган 156.008.000 сўмлик 1.200 дона “Mad fatality” номли тамаки маҳсулотлари ҳамда 156 турдаги қиймати 2.571.962.000 сўмлик дори воситаларини тегишли тартибда йўқ қилиш тўғрисидаги ижро ҳужжати юритилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 24.09.2026 йилда ижро ҳужжатида кўрсатилган мол-мулклар Тошкент туманида жойлашган “Marifat Invest Lux” МЧЖ омборхонасида туман Экология бўлими, Санитария-эпидемиология бўлими, мол-мулкни олиб қўйган орган ва холислар иштирокида ушбу товар-моддий бойликлар ёқиб юбориш йўли билан йўқ қилинган.







