Ўзбекистон

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Бундай ҳолатлар тунги ва эрталабки вақтларда қисқа муддатли кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Тошкентда 6 октябрь куни кундузги вақтда ҳаво сифати асосан «ўртача» даражада бўлган. Кечки соатларда эса вазият ёмонлашиб, 7 октябрь тонгида «сезгир гуруҳлар учун ноқулай» даража кенгроқ ҳудудларда қайд этилган. Айрим жойларда қисқа муддатли «носоғлом» ҳаво сифати ҳам кузатилган.

 

6 октябрь соат 17:00 да 7 октябрь соат 10:00 гача бўлган кузатувларга кўра, Тошкент бўйича PM2,5 заррачаларининг ўртача миқдори 43,5 мкг/м³, PM10 заррачалариники эса 97,2 мкг/м³ ни ташкил қилган. Халқаро ҳаво сифати индекси (АҚИ) бўйича ўртача кўрсаткич 117 га тенг бўлиб, бу «сезгир гуруҳлар учун ноқулай» даражага мос келади.

 

Миллий индексация бўйича PM2,5 кўрсаткичи «яшил», PM10 эса «сариқ» даражада қайд этилган. 7 октябрь соат 10:00 ҳолатига PM10 бўйича шаҳар ўртача кўрсаткичи «зарғалдоқ» даражага кўтарилган.

 

Мутахассислар ҳаво сифатининг ёмонлашишини ифлослантирувчи моддалар тарқалишини чеклаган ноқулай метеорологик шароитлар билан изоҳламоқда. Хусусан, шамол тезлигининг тахминан 1 м/с бўлиши ва тунда кузатилган кучли ҳарорат инверсияси ҳавонинг алмашинуви ҳамда вертикал аралашишини сусайтирган.

 

6 октябрь соат 23:00 дан 7 октябрь соат 08:00 гача ўтказилган вертикал кузатувларда ҳарорат инверсияси аниқланган. Инверсия қатламидаги ҳарорат фарқи 1,8–6,7 °C бўлган. Бундай шароитда ерга яқин совуқ ҳаво устида нисбатан илиқ ҳаво қатлами ҳосил бўлиб, ифлослантирувчи моддаларнинг юқорига тарқалишини чеклайди.

 

Қайд этилишича, бундай ҳолатлар ҳафта охиригача асосан тунги ва эрталабки вақтларда қисқа муддатли кузатилиши мумкин. Ҳозирда Тошкент атмосферасидаги ҳаво сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

 

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Учрашувда ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

Ҳозирда қолган 61,3 млрд сўм зарарни ундириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Санэпидқўмита эпидемиологик вазият юзасидан изоҳ берди.

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

Божхона постида юк машинаси текширилганда, унинг пол қисми остидан 98 та ўрам яширилган наркотик модда топилди.

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Президент дунёда 645 миллиондан ортиқ одам очликдан азият чекаётганини таъкидлаб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун халқаро ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.

“Ўғлим мени танимай қолмасмикин?”: “Реал Санжик” судда сўнгги сўзини айтди

“Ўғлим мени танимай қолмасмикин?”: “Реал Санжик” судда сўнгги сўзини айтди

Санжар Каримов қамоқда умрини ўтказиш оғир эканини таъкидлади ва суддан яна ота ва ўғил бўлиш имкониятини сўради.

ТДТУ талабалари нега ётоқхонадан чиқариб юборилди?

ТДТУ талабалари нега ётоқхонадан чиқариб юборилди?

Олий таълим вазирлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Шаръий никоҳдан кейинги зўравонлик: Олмазорда вояга етмаган қиз ҳимояга олинди

Шаръий никоҳдан кейинги зўравонлик: Олмазорда вояга етмаган қиз ҳимояга олинди

Эркак вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилиб, унга тан жароҳати етказган.