Ўзбекистон

Дунё паспортлари рейтинги янгиланди: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 9 поғонага пасайди.

Дунё паспортлари рейтинги янгиланди: Ўзбекистон нечанчи ўринда?



Ўзбекистон Henley & Partners халқаро консалтинг компанияси тузадиган дунё паспортлари рейтингида 106 та давлат орасида 82-ўринни эгаллади.


Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон ушбу рейтингда 73-ўринда қайд этилган эди. Шундай қилиб, мамлакатнинг рейтингдаги ўрни тўққиз поғонага пасайган. 2025 йил якунларига кўра эса Ўзбекистон 79-ўринда бўлган.


Рейтингнинг жорий натижаларига кўра, Ўзбекистон Буркина-Фасо ва Того билан бир хил — 82-ўринни эгаллаган. Ўзбекистон фуқаролари 57 та давлатга визасиз ёки борилган мамлакатда виза расмийлаштириш орқали кириши мумкин.


Рейтингда Cингапур биринчи ўринни эгаллаб турибди. Унинг фуқаролари 193 та давлат ва ҳудудга визасиз сафар қилиш имкониятига эга. Афғонистон эса паспорт эгалари 22 та давлатга визасиз бориши мумкин бўлган ҳолда рейтингнинг охирги поғонасида қайд этилган.


Henley Passport Index мамлакатлар паспортларининг халқаро сафарлар учун берадиган имкониятларини, жумладан, визасиз кириш мумкин бўлган йўналишлар сонини ҳисобга олган ҳолда тузилади.

“Омборчи” ва “кимёгар” қўлга тушди: Бухорода нарколаборатория фош этилди

“Омборчи” ва “кимёгар” қўлга тушди: Бухорода нарколаборатория фош этилди

Икки фуқаро нарколаборатория ташкил қилиб, синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган.

2018 йилда рекорд, кейинги йилларда пасайиш: никоҳлар статистикаси

2018 йилда рекорд, кейинги йилларда пасайиш: никоҳлар статистикаси

Ўзбекистонда никоҳлар сони кетма-кет тўрт йилдан бери камаймоқда.

Польшага ишга юбориш учун 10,4 минг доллар: МЧЖ раҳбари ушланди

Польшага ишга юбориш учун 10,4 минг доллар: МЧЖ раҳбари ушланди

У тўрт нафар фуқарони Польшага мавсумий ишга юбориш эвазига пул талаб қилган.

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташриф буюрди. Ҳудудда инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилган.

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева табиатни асраш ва унга меҳр билан муносабатда бўлиш туйғусини ёш авлодга сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

Самарқандда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ўтказилмоқда.