Ўзбекистон

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимовга 2027 йил 1 февралга қадар вазирлик марказий аппаратига ходимларни тўғридан-тўғри суҳбат асосида ишга қабул қилиш ваколати берилди. Бу Президентнинг 19 октябрь куни имзоланган “Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

 

Қарорга кўра, Таълим ва илм-фан вазирлиги таълим, илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

 

Вазирлик фаолиятида аутсорсинг асосида иккита фаолият ташкил этилади. Жумладан, аҳоли мурожаатлари, шикоятлари, таклифлари ва эътирозларини қабул қилиш, уларни тезкор кўриб чиқиш ҳамда тегишли ташкилотларга йўналтириш учун “Call-марказ” фаолияти йўлга қўйилади.

 

Шунингдек, аҳоли ва таълим-илм-фан тизими ходимлари билан мунтазам мулоқот қилиш, таълим хизматлари сифати ва оммабоплиги ҳамда мавжуд муаммолар ҳақида тезкор ахборот олиш ва уларни таҳлил қилиш мақсадида қайта алоқа тизими жорий этилади.

 

Вазир ҳузурида таълим олувчилар, талабалар, ота-оналар, педагоглар ва иш берувчилар вакилларидан иборат Таълим бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилади.

 

Вазирлик ҳайъати эса вазир, унинг ўринбосарлари, вазирлик ҳузуридаги агентликлар директорлари, етакчи олий таълим ташкилотлари ректорлари, олимлар ва педагоглар орасидан шакллантириладиган 15 нафар аъзодан иборат бўлади.

 

Қарорда инсон капиталини ривожлантириш ва таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор ташкилий чоралар ҳам белгиланган. Унга кўра:

 

  • Президент Администрацияси ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилади;
  • вазирлик ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш жамғармаси тузилади;
  • вазирлик ҳузурида Таълим ва илм-фан бўйича стратегик тадқиқотлар ва баҳолаш маркази ташкил этилади;
  • Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳузурида ташкил қилинади;
  • Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Таълимни ривожлантириш маркази фаолияти тугатилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош вазирнинг таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари учун масъул биринчи ўринбосари — Таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимовга бириктирилган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар рўйхати маълум бўлганди.

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташриф буюрди. Ҳудудда инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева табиатни асраш ва унга меҳр билан муносабатда бўлиш туйғусини ёш авлодга сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

Самарқандда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ўтказилмоқда.

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Натижалар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, эҳтиёжга қараб психологик ёрдам кўрсатилади.

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Камчиликларнинг асосий қисми бошқа тилларда ёзилган пешлавҳа ва рекламаларга, шунингдек, имловий хатолар ҳамда сўзлар маъносининг бузилишига тааллуқли.

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Ҳужжатга мувофиқ, алифбодаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади.

Болалар фаровонлиги — келажакка сармоя: Самарқандда жаҳон саммити бошланди

Болалар фаровонлиги — келажакка сармоя: Самарқандда жаҳон саммити бошланди

Ушбу нуфузли анжуманда 100 дан ортиқ давлат вакиллари ва халқаро ташкилотлар иштирок этмоқда.