Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?
2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–августь ойларида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 173,2 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида энг катта ҳажм Тошкент шаҳрида қайд этилган — 29,8 трлн сўм. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти 20,5 трлн сўм, Наманган вилояти 18,2 трлн сўм ва Фарғона вилояти 16,8 трлн сўм билан қайд этилган.
Шунингдек, Қашқадарё вилоятида 15 трлн сўм, Тошкент вилоятида 12,6 трлн сўм, Андижон вилоятида 11,5 трлн сўм, Хоразм вилоятида 9,6 трлн сўм ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 9,1 трлн сўмлик яшаш ва овқатланиш хизматлари кўрсатилган.
Бухоро вилоятида бу кўрсаткич 8,8 трлн сўмни, Сурхондарё вилоятида 7,3 трлн сўмни, Навоий вилоятида 5,6 трлн сўмни, Жиззах вилоятида 5 трлн сўмни, Сирдарё вилоятида эса 3,4 трлн сўмни ташкил этган.








