Ноябрь бошида кучли ёмғир ёғадими? Ўзгидромет хабарларга муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда кучли ёмғир ёғишини прогноз қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда Ўзгидромет ноябрь ойининг дастлабки ўн кунлигида кучли ёмғир ёғишини прогноз қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Синоптиклар ушбу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.
Ўзгидромет маълумотига кўра, аксинча, яқин кунларда ёғингарчилик кузатиладиган кунлар сони кам бўлиши кутилмоқда.
Шу муносабат билан фуқаролардан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тасдиқланмаган хабарларга ишонмаслик ва об-ҳаво прогнозларини расмий манбалардан кузатиб бориш сўралди.








