Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди
Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида амалий ташриф билан Анқара шаҳрига келди. “Этимесгут” аэропортида давлат раҳбарини Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Шу кунларда Ўзбекистон етакчиси Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити тадбирларида иштирок этади.
“Туркий аср: тилда, фикрда ва ишда бирлик” шиори остида ўтадиган анжуман кун тартибидан устувор йўналишлардаги кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.
Саммит якунлари бўйича Анқара декларацияси ҳамда ташкилот доирасида амалий шерикликни янада кенгайтиришга қаратилган битимлар тўплами қабул қилинади.








