Ўзбекистон

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Фуқаролардан жами 6 500 доллар талаб қилинган, ҳолатлар юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

 

Ўзбекистонда «Умра» зиёратини ташкил этиш учун махсус лицензия талаб этилади. Бироқ Андижон ва Фарғона вилоятларида фуқароларни зиёратга юборишни ваъда қилиб, улардан минглаб доллар талаб қилган шахслар аниқланди.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида икки ҳолат қайд этилди.

 

Биринчи ҳолатда, Андижон шаҳридаги сайёҳлик фирмаси иш юритувчиси фирма тегишли лицензияга эга бўлмасада, Балиқчи туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кирган. У фуқаронинг тўрт нафар қариндошини Саудия Арабистонига Умра зиёратига юбориш учун 4 400 АҚШ доллари талаб қилган. Иш юритувчи пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Иккинчи ҳолат Фарғона вилоятида қайд этилган. Тошлоқ туманида яшовчи, 2007 йилда туғилган шахс Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи икки фуқарони Наманган вилоятидаги сайёҳлик фирмаси орқали Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, 2 100 АҚШ доллари талаб қилган. У олдиндан 1 000 доллар олган вақтида қўлга олинган.

 

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 октябрдаги 668-сон қарорига мувофиқ, «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти махсус лицензия асосида амалга оширилади.

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қизнинг аҳволи операциядан тўрт кун ўтиб оғирлашган.

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Ҳолат мактаб таълими бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Тошкентда чиптасиз юришга қарши назорат кучайди.

Нафас олишни қийинлаштирган тутун ва чанг: Наманганда корхона фаолияти тўхтатилди

Нафас олишни қийинлаштирган тутун ва чанг: Наманганда корхона фаолияти тўхтатилди

Андижонда эса иккита қўлбола оҳак пишириш ўчоғи бартараф этилди.

ЙПХ ходимидан қочган Сaptiva ЙТҲга учради: бир киши жароҳатланди

ЙПХ ходимидан қочган Сaptiva ЙТҲга учради: бир киши жароҳатланди

ЙПХ инспекторининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви бошланди.

Фарғонадаги фожиа: 24 ёшли йигит 15-қаватдан ўзини ташлади

Фарғонадаги фожиа: 24 ёшли йигит 15-қаватдан ўзини ташлади

Йигит аввал руҳий саломатлик марказида бир неча марта даволанган.

Тошкент ҳавоси “носоғлом” деб баҳоланди: 30 та қурилиш компанияси огоҳлантирилди

Тошкент ҳавоси “носоғлом” деб баҳоланди: 30 та қурилиш компанияси огоҳлантирилди

Ҳаво ифлосланишига қарши чоралар кучайтирилди.

Эбола хавфи сабаб АҚШга кириш талаблари ўзгармоқда: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Эбола хавфи сабаб АҚШга кириш талаблари ўзгармоқда: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Талаб 2026 йил 3 ноябрдан кучга киради.