Ватанга қайтиш, моддий ва тиббий ёрдам: 4 401 нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтарилди
Россияда қийин вазиятга тушган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилмоқда.

Ўзбекистон Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси сентябрь ойида 4 401 нафар ватандошимизнинг Ўзбекистонга қайтишига кўмаклашди.
Шунингдек, хорижда меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларга ҳуқуқий, моддий, тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилди.
Агентлик маълумотларига кўра, бир ой давомида:
-
983 нафар фуқарога бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди;
-
5 715 та ҳолатда ҳуқуқий маслаҳат ва ёрдам берилди;
-
409 та ҳолатда вақтинча яшаш ва ишлаш жойи харажатлари қопланди;
-
171 та ҳолатда адвокатлик ва бошқа ташкилотлар хизматлари учун тўлов амалга оширилди;
-
19 та ҳолатда тиббий харажатлар қопланди;
-
329 нафар ватандошга ижтимоий ёрдам, жумладан, ишга жойлашишда кўмак берилди.
Қайд этилишича, ушбу ёрдамлар хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қийин вазиятларда уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.








