МИБ орқали 4 та қидирувдаги машина топилди
Ижро ҳужжатига кўра, транспорт воситалари эгаларининг 100 млндан ошиқ миқдорда қарздорлик бўлган.

Автотранспорт воситаси эгалари зиммасидаги мавжуд қарздорликни ўз вақтида бартараф этиши шарт.
Бироқ айрим ҳайдовчилар ўзларининг қарздорлиги мавжудлигини била туриб, уни қоплаш чораларини кўриш ўрнига, тўловдан турли йўллар билан бўйин товлашга уринишмоқда.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда қарздорликни ундириш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Қидирув шуъбаси томонидан тегишли тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.Амалга оширилган тадбирлар давомида қарздорлик билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича қидирувда бўлган 4 та автотранспорт воситаси аниқланди.
Ушбу тадбирлар давомида аниқланган қарздорликлар таҳлил қилинганда, қарздор Ж.А.нинг зиммасида жами 17 та ижро ҳужжати бўйича 18,9 млн сўм, қарздор М.Н.нинг зиммасида 32 та ижро ҳужжати бўйича 19,8 млн сўм, қарздор А.А.нинг зиммасида эса 10 та ижро ҳужжати бўйича 116,5 млн сўм қарздорлик мавжудлиги маълум бўлди.







