Ўзбекистон

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги бугун Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмаси атрофидаги туннель йўлида тиргак деворнинг бир қисми қисман ўпирилиб тушгани юзасидан муносабат билдирди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар қайд этилмаган. Воқеа жойига зудлик билан авария хизматлари, техник мутахассислар ва масъул ташкилотлар вакиллари юборилган. Ҳодиса содир бўлган ҳудуд ўраб олинган, зарур хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

 

Ҳокимлик ҳозирда комплекс техник текширув ўтказилаётганини, текширув якунланмагунча, узил-кесил хулоса чиқаришга ҳали эрта эканини билдирди.

 

Дастлабки тахминлар қаторида сўнгги кунлардаги кучли ёғингарчилик таъсири, жумладан, тупроқнинг ҳаддан ташқари намланиши ва конструкцияга тушадиган юкламанинг ортиши каби омиллар кўриб чиқилмоқда. 

 

Шу билан бирга, лойиҳавий ечимлар, қурилиш-монтаж ишлари сифати, дренаж тизимининг ҳолати, қурилиш назорати ҳамда объектни қабул қилиб олиш тартиби каби барча тегишли ҳолатлар ҳам текширилмоқда.

 

“Техник текширув якунлари бўйича тиклаш ишлари юзасидан қарор қабул қилинади. Қоидабузарликлар ёки ишларнинг лозим даражада бажарилмаганлиги аниқланса, масъул шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади”, дейилади ҳокимлик хабарида.

 

custom img

1 йилгача қамоқ ва 82 миллионгача жарима: Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан зўравонлик учун жазолар кучайтирилади

Экологик партия ҳайвонларни ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

custom img

Тошкентда “Қора либосли аёл ташрифи” китоби тақдимоти ўтказилди

Тадбир доирасида адабий чиқишлар, саҳна кўриниши ва китоб имзолаш маросими ташкил этилди.

custom img

“Токиога йўл”: Чемпион руҳи ва миллий ғурур акс этган фильм

Ўзбекистон ва Япония кино ижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинган “Токиога йўл” бадиий филми миллий кино оламида муҳим воқеа сифатида намоён бўлди. Фильм бокс бўйича Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловнинг ҳаёти, унинг машаққатли йўли ва катта ғалабалари асосида яратилган.

custom img

Президент бир гуруҳ геологларни мукофотлади

Геологлар “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик” орденлари ҳамда “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

custom img

Ўзбекистонда дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда уларнинг халқаро миқёсдаги самарадорлиги ўрганилади

Дори воситаларининг самарадорлиги 12 та халқаро илмий манба асосида текширилади.

custom img

“Қамчиқ” довонида автомобиль хандаққа тушиб кетди

Қутқарувчилар автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиқди.

custom img

Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик”нинг илк босқичи якунланди

Мазкур “Медиа ҳафталик” ОАВ учун контент тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган.

custom img

Тошкентда ҳарбий парад сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"