Ўзбекистон

Докторантлар стипендияси 1,7 баробарга оширилиши мумкин

Бир қатор устувор соҳалар учун илмий кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш таклиф этилди.

Докторантлар стипендияси 1,7 баробарга оширилиши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев илмий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илм-фан самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда илм-фан соҳасини қўллаб-қувватлаш, халқаро рақобатбардошликни ошириш ва илмий фаолликни кучайтириш бўйича қатор ислоҳотлар амалга оширилган. Натижада халқаро журналларда чоп этилаётган мақолалар сони ҳамда юқори рейтингли нашрлардаги тадқиқотлар улуши ортиб бормоқда.

 

Тақдимотда илмий кадрлар тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган бир қатор ташаббуслар муҳокама қилинди. Хусусан, сунъий интеллект, қайта тикланувчи энергия, озиқ-овқат хавфсизлиги, тиббиёт, сув ресурслари, янги материаллар ва сейсмология каби устувор йўналишлар учун илмий кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш таклиф қилинди.

 

Шунингдек, мазкур йўналишлардаги докторантлар стипендиясини 1,7 баробарга ошириш ҳамда тадқиқотларда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ва реагентлар хариди учун ҳар йили қўшимча маблағ ажратиш режалаштирилаётгани билдирилди.

 

Тақдимотда илмий раҳбарларни рағбатлантиришнинг натижага йўналтирилган механизмини жорий этиш таклифи ҳам илгари сурилди. Унга кўра, муваффақиятли ҳимоя қилинган диссертациялар бўйича илмий раҳбарларнинг халқаро илмий фаоллик кўрсаткичлари ҳам инобатга олинади.

 

Бундан ташқари, “Лойиҳа доирасида илмий даража” ва “Амалий докторантура” дастурларини йўлга қўйиш таклиф қилинди. Мазкур ёндашувга кўра, PhD тадқиқотлари иқтисодиётнинг реал сектори эҳтиёжларидан келиб чиқиб шакллантирилади ва корхоналар билан ҳамкорликда амалга оширилади.

 

Тақдимотда илмий лойиҳаларни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, халқаро экспертларни жалб қилиш, илмий фаолиятни мониторинг қилишнинг ягона рақамли тизимини жорий этиш ҳамда академик ҳалоллик механизмларини кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

 

Президент тақдим этилган таклифларни пухта ишлаб чиқиш, илмий тадқиқотлар сифатини ошириш ва илмий кадрлар тайёрлаш тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш муҳимлигини таъкидлади.

custom img

Қурбон ҳайити муносабати билан Президентга табриклар йўлланмоқда

Қурбон ҳайити муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда сиёсий ва диний арбоблардан табрик мактублари келмоқда.

custom img

Президент қарори асосида 50 га яқин беморда мураккаб операциялар ўтказилди

Қурбон ҳайити муносабати билан ташкил этилган хайрия тадбирлари доирасида болалар ва оғир ташхисли беморларга мураккаб тиббий ёрдам кўрсатилди.

custom img

Тошкентда реклама тахталарини ноқонуний олиб қўйган ходимлар жавобгарликка тортилди

Бизнес-омбудсман аралашувидан сўнг плакатлар тадбиркорларга қайтарилди.

custom img

WTA ва Ўзбекистон: туризм соҳасида янги имкониятлар муҳокама қилинди

WTA таркибидаги 260 дан ортиқ туризм ташкилотлари ва компанияларини Ўзбекистондаги лойиҳаларга жалб қилиш ҳамда Ипак йўли тарғиботи тадбирларини ўтказиш келишиб олинди.

custom img

Ўзбекистонда 3 ой ичида 60 ёшдан кейин 160 киши ота бўлди

Январь–март ойларида мамлакат бўйлаб жами 191 086 та тирик туғилиш ҳолати рўйхатга олинган.

custom img

Centrum Air ортиқча чипта сотиш амалиётидан  фойдаланмаслигини маълум қилди

Авиакомпания Рақобат қўмитасининг сўровига расмий муносабат билдириб, Тошкент–Урганч рейсидаги вазият форс-мажор ҳолати сабаб юз берганини билдирди.

custom img

Навоий аэропортида “порто-франко” эркин зонаси ташкил этилади

2030 йилга бориб, аэропортда парвозлар сонини йилига 7 мингтага, йўловчи ташиш ҳажмини 150 минг нафарга, юк ташишни эса 45 минг тоннага етказиш кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда тадбиркорлар учун солиқлар енгиллашади, текширувлар тартиби соддалаштирилади

2026 йил 1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни 1 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмга ошириш таклиф қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"