Жаҳон

Россия Давлат думаси мамлакатни тарк этган фуқароларнинг мол-мулкини хатлашга рухсат берди

Эндиликда айрим маъмурий ишлар бўйича жаримани ундириш учун хориждаги россияликларнинг банк ҳисоблари ва бошқа активларига чеклов қўйилиши мумкин.

Россия Давлат думаси мамлакатни тарк этган фуқароларнинг мол-мулкини хатлашга рухсат берди

Россия Давлат думаси мамлакатни тарк этган фуқароларнинг мол-мулкини хатлашга рухсат берувчи қонунни қабул қилди. Ҳужжат 26 май куни иккинчи ва учинчи ўқишда бир овоздан маъқулланди. Қонун 1 сентябрдан кучга киради, дея хабар бермоқда DW.

 

Қонунга кўра, Россиядан чиқиб кетган фуқароларнинг мол-мулки айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича жарималарни ундиришни таъминлаш мақсадида хатланиши мумкин. 

 

Гап Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 10 дан ортиқ моддаси ҳақида бормоқда. Улар орасида “хорижий агент” фаолияти қоидаларини бузиш, “экстремистик материаллар”ни тарқатиш, Россия армиясини “дискредитация қилиш”, “номақбул ташкилотлар” фаолиятида иштирок этиш ҳамда “фейклар” тарқатиш билан боғлиқ моддалар бор.

 

Ҳужжатга мувофиқ, ундирув аввало банк ҳисоблари ва омонатлардаги маблағларга қаратилади. Маблағ етарли бўлмаган тақдирда бошқа мол-мулк хатланади. Шу билан бирга, суд мол-мулкни иш бўйича якуний қарор чиқишидан олдин ҳам хатлашга рухсат бериши мумкин.

 

Қонунда судья ҳуқуқ-тартибот органларининг мол-мулкни хатлаш ҳақидаги илтимосномасини бир кун ичида ва мулк эгасини хабардор қилмасдан кўриб чиқиши белгиланган.

 

Аввалроқ Россия парламенти президент Владимир Путиннинг хорижда қуролли кучлардан фойдаланиш ваколатларини кенгайтирувчи яна бир қонунни ҳам қабул қилинган эди. Унга кўра, Россия фуқаролари россияликлар таъқибга учраётган мамлакатларга Кремль қўшин киритиши мумкин бўлади.

custom img

Путин ва Тўқаев Россия ҳамда Қозоғистон дўстлигининг асосларини белгилади

Ҳужжатда тарихий муштараклик, иқтисодий шериклик, умумий чегара ва Евросиё интеграцияси каби йўналишлар кўзда тутилган.

custom img

АҚШда 2026 йил бошидан буён 5 мингдан ортиқ одам отишмалар оқибатида ҳалок бўлди

Йил бошидан буён мамлакатда 158 та оммавий отишма ҳолати қайд этилди.

custom img

Эбола сабаб Канадага кириш тақиқланмоқда

Сўнгги уч ҳафтада Эбола хавфи юқори давлатларда бўлган шахслар 21 кун карантинда бўлиши керак.

custom img

Францияда иммиграцияни уч йилга тўхтатиш таклиф қилинди

2025 йилда мамлакатда рекорд даражадаги 4,5 миллион яшаш рухсатномаси берилган.

custom img

Эрдоған Нетаняхуни “золим” деб атади

Туркия президенти мусулмон дунёси Нетаняхуга “тегишли сабоқ” беришини билдирди.

custom img

Ҳиндистон мусулмонларига Ҳайит намозини жамоат жойларида ўқишни тақиқламоқда

Уттар-Прадешдаги масжидларда Ҳайит намозини навбат билан ўқиш тавсия қилинмоқда. Маҳаллий мусулмонлар эса полиция назорати, чекловлар ва ижтимоий тармоқлардаги босим сабаб хавотир кучайганини айтмоқда.

custom img

Саудия Арабистони ҳожиларга тиббий ёрдам кўрсатишда дронлардан фойдаланмоқда

Макка шаҳрида ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилган. Ушбу тизим 1,5 миллиондан ортиқ ҳожилар тўпланган гавжум йўллардаги тирбандлик муаммосини камайтиришга ёрдам бермоқда.

custom img

Буюк Британия Қирғизистон ва Грузия компанияларини “қора рўйхат”га киритди

Янги санкциялар пакети криптовалюта айирбошлаш шохобчалари ва “А7” тармоғига қарши қаратилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"