Жаҳон

Буюк Британия Қирғизистон ва Грузия компанияларини “қора рўйхат”га киритди

Янги санкциялар пакети криптовалюта айирбошлаш шохобчалари ва “А7” тармоғига қарши қаратилган.

Буюк Британия Қирғизистон ва Грузия компанияларини “қора рўйхат”га киритди

Буюк Британия ҳукумати баёнотида қайд қилинишича, “Россияга қарши санкцияларни айланиб ўтиш ёрдам бераётган” 15 та компания ва уч нафар жисмоний шахсга нисбатан санкциялар жорий этилган.

 

Янги санкциялар пакети криптовалюта айирбошлаш шохобчалари ва “А7” тармоғига қарши қаратилган. Британия Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, ушбу тармоқ маблағларни Россия ҳарбий иқтисодиётига йўналтириш учун Қирғизистон молия тизимларидан фойдаланади. Ўтган йил давомида мазкур тармоқ орқали 90 миллиард доллар ўтган.

 

Расмий Лондон баёнотига кўра, “Евроосиё жамғарма банки” Россия ҳукумати учун стратегик жиҳатдан муҳим бўлган молиявий хизматлар секторида фаолият юритаётган шахсларга молиявий хизматлар кўрсатгани сабабли чекловлар остига тушган. Банкка нисбатан энг қатъий чоралар пакети жорий этилган: активларни музлатиш ва директорларнинг ишлашини тақиқлашдан ташқари, Британия тузилмаларига ушбу банк билан вакиллик муносабатларига киришиш ва ҳар қандай тўловларни амалга ошириш тақиқланган.

 

“Давлат брокерлик компанияси” ва “Эмитент виртуалних активов” Буюк Британия расмийлари томонидан Россия ҳукуматидан манфаатдор бўлганликда ёки иқтисодий жиҳатдан муҳим фаолият орқали уни қўллаб-қувватлаганликда айбланмоқда. Ушбу ташкилотлар учун активларни музлатиш ва траст хизматларига чекловлар кўзда тутилган. 

 

Бундан ташқари, “Эмитент виртуалних активов”га нисбатан махсус санкциялар жорий этилган. Буюк Британия провайдерлари, ижтимоий тармоқлари ва иловалар дўконлари мамлакат ҳудудида фойдаланувчиларнинг ушбу тузилма контенти ва сервисларига киришини чеклашга мажбур.

 

Бундан ташқари, санкциялар рўйхатига, Россияга аввал жорий этилган чеклов ва тақиқларни айланиб ўтишда кўмаклашаётган Грузиянинг учта компанияси ҳам киритилган.

 

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

custom img

Қозоғистондаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди

Ёнғинни ўчиришга 65 га яқин ходим ва 19 та техника жалб қилинган.

custom img

Қозоғистонда электр скутерларни пиёдалар йўлакларида ҳайдаш тақиқланди

Чекловлар йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бораётгани сабаб жорий этилган.

custom img

АҚШ Эрон билан алоқадор 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемага санкция жорий қилди

Вашингтоннинг мақсади Эронни халқаро миқёсда янада яккалаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиялаштириш манбаларини чеклашдан иборат.

custom img

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

Мамлакат туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда.

custom img

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"