Ўзбекистон

Дунё иқтисодиётини белгилаб берувчи компаниялар Тошкентда йиғилмоқда

Лазиз Қудратовга кўра, форумда иштирок этиш учун инвесторлар маълум бир суммани тўлашлари керак.

Дунё иқтисодиётини белгилаб берувчи компаниялар Тошкентда йиғилмоқда

 

16–18 июнь кунлари Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган V Тошкент халқаро инвестиция форумига жаҳон иқтисодиётининг етакчи тармоқлари ривожини белгилаб берувчи 37 та давлат йирик корпорацияларининг раҳбарлари келмоқда. Бу ҳақда 13 июнь куни Инвестициялар, савдо ва саноат вазирлиги биносида вазирлик ходимлари ва журналистлар иштирокида халқаро форум олдидан матбуот анжуманда қатнашган Zamon.uz мухбири Шоҳжаҳон Мажидов хабар қилди.

 

Анжуманда 42 триллион долларлик активга эга глобал компаниялар Тошкентда ўтказиладиган халқаро форумга йиғилаётгани вазир Лазиз Қудратов томонидан маълум қилинди.

 

Zamon.uz мухбири форумда қатнашиш бадали қанча эканлиги ҳамда давлат ва хусусий ташкилотларнинг нечтаси иқтисодий форумда қатнашиши ҳақида вазирга савол берди.

 

“Бадали ҳар бир қатнашувчи учун 500 доллар. Бу рақам хорижий тажрибага асосланиб белгиланган ва биз бу бадални олиш нафақат бу тадбирни ташкиллаштириш учун йиғиляпти. Бу орқали биз аниқ била оламиз, ким аниқ Ўзбекистонга келади. Тўлаганидан кейин, албатта келади. Бадални олмасак, биз битта масалага учрашиш эҳтимоли бўлади. Яъни, бадалсиз бўлса, кўп-кўп регистрация бўлади, лекин тадбирга кўплари кейин келмайдиган сони ҳам, эҳтимоли ҳам катта бўлади. Шунинг учун, биз буни бадал тизимини қилдик ва бадал орқали биз Ўзбекистонга реал қизиқиш бор инвесторларни жалб қилиш мақсадини қўйдик”, — деди вазир.

 

Лазиз Қудратов Тошкентдаги ушбу йирик иқтисодий форумда 110 дан ортиқ давлат ташкилотлари ва 3000 зиёда хусусий ўзбек компаниялари, тадбиркорлари иштирок этишини маълум қилди.

 

Унинг айтишича, барча вазирликлар, идоралар, уюшмалар, қўмиталари, барча корхона, барча ташкилот инвесторлар билан ишлаш, инвестицияларни жалб қилиш, айрим ташкилотлар янгиликларни олиб келиш, технологияларни олиб келиш, барча йўналишларда ташкил қилинган.

 

Форумнинг расмий очилишига қадар рўйхатдан ўтган иштирокчилар сони 8 316 нафардан ошиб, бу борада мутлақ рекорд ўрнатилди. Анжуманда иштирок этиш учун дунёнинг 100 та мамлакатидан 3 423 нафар хорижий делегат пойтахтимизга ташриф буюрмоқда.

 

Тошкентга BlackRock, JPMorgan Chase, Visa, Masdar, Airbus ва Meta каби жаҳоннинг етакчи компаниялари раҳбарлари ташриф буюрмоқда. Шунингдек, форумда 2 780 нафардан ортиқ бизнес етакчилари қатнашади. Форумнинг юқори сиёсий мақоми унда 62 та ҳукумат делегацияси иштирок этаётгани билан ҳам аҳамиятли. Очилиш маросимида етти давлат раҳбари ва бош вазирларнинг нутқ сўзлаши кутилмоқда.

 

Бу йил форум дастури қарийб икки баробар кенгайиб, сунъий интеллект, “яшил” энергетика, логистика ва стратегик хомашё масалаларига бағишланган 79 та тадбирни қамраб олган.

 

Вазирликка кўра, 2026 йилги форум учун танланган бош шиор ҳозирги геосиёсий ўзгаришлар ва таъминот занжирларидаги узилишлар даврида глобал капиталнинг барқарорлик ҳамда истиқболни аниқ кўра олишга бўлган эҳтиёжини тўла ифодалайди.

 

“Форум дастури учта асосий ўлчов атрофида қурилган бўлиб, биринчидан, янги уфқлар йўналишида геология, муҳим хомашё ресурслари, «яшил» энергетика ва сунъий интеллект бозорларига кириш кўзда тутилган. Иккинчидан, янги шериклик доирасида минтақавий иттифоқлар тузиш ҳамда Форс кўрфази, Осиё ва Европанинг йирик суверен жамғармалари капиталини жалб қилишга урғу берилади. Учинчидан, барқарор муҳит ўлчови орқали Ўзбекистонни узоқ муддатли инвестициялар масканига айлантираётган институционал ислоҳотлар, қонун устуворлиги ва ҳуқуқий ва иқтисодий муҳитнинг дахлсизлиги намойиш этилади”, — дейилган вазирлик хабарида.

 

Мазкур халқаро форумни маҳаллий ОАВ билан бир қаторда дунёнинг 41 мамлакатидаги 123 таҳририятдан келган 209 нафар хорижий журналист ёритиб боради. Хусусан, Bloomberg, Reuters, Nikkei, Euronews, BBC News, CGTN, TRT, The Independent ва Xinhua каби нуфузли агентлик журналистлари ҳам фаол иштирок этади.

custom img

Банкоматдаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади

Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги бўйича энг ёмон натижа қайд этган банклар ҳам эълон қилиб борилади.

custom img

Бўстонлиқда қўл тормози тортилмаган Captiva каналга тушиб кетди

ФВВ қутқарувчилари автомобилни сувдан чиқариб олган. Жабрланганлар йўқлиги билдирилди.

custom img

Тошкентнинг барча туманларида Ўзбекистон МТЖ ўйинлари катта экранларда намойиш этилади

Энг йирик томоша майдони “Бунёдкор” стадиони ҳудудида ташкил этилади.

custom img

Наманган шаҳрида реновация доирасида 36 та кўп қаватли уй бузилади

Дастур доирасида уйлар бузилиб, 92 та янги кўп қаватли уй ва юзлаб хизмат кўрсатиш объектлари қурилади.

custom img

Самарқандда Damas даҳшатли аварияга учради

Ҳайдовчи транспорт воситаларини қувиб ўтиш мақсадида асфалт қопламаси бўлмаган йўл четидан юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Наманганда мактаб директорлиги учун 10 минг доллар сўраган амалдор ушланди

Шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида боғча очиш учун ёрдам бериш эвазига пул талаб қилган МТТ ходими қўлга олинди.

custom img

Энди маҳкумларнинг китоб мутолааси тест орқали баҳоланади

Адабиётларни ўқиганлик даражасини баҳолаш учун махсус комиссия ташкил этилиб, комиссия йилига камида икки марта тест синовлари натижаларини кўриб чиқади.

custom img

Самарқандда 3 ёшли бола боғча ҳудудидаги сув ҳавзасига тушиб кетиб вафот этди

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"