Ўзбекистон

Банкоматдаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади

Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги бўйича энг ёмон натижа қайд этган банклар ҳам эълон қилиб борилади.

Банкоматдаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади

Марказий банк август ойидан бошлаб банкоматлар орқали нақд пул ечиб олишда юзага келадиган айрим носозликлар ва мижозларга хизмат кўрсатишдаги қоидабузарликлар учун банкларга молиявий жарималар қўллашни бошлайди. Бу ҳақда Марказий банк раиси Тимур Ишметов Сенатнинг 13 июнь кунги ялпи мажлисида маълум қилди.

 

Мажлисда қайд этилишича, 2025 йилда банкоматлар орқали нақд пул ечиб олиш билан боғлиқ 290 мингта муаммоли ҳолат аниқланган. Шу масала юзасидан 3 мингдан ортиқ фуқаро ички ишлар органларига мурожаат қилган.

 

Тимур Ишметовнинг айтишича, ўтган йили банкоматлар орқали 341 миллион операция амалга оширилган бўлиб, муаммоли транзаксиялар улуши 0,08 фоизни ташкил этган

. 

Унга кўра, бундай ҳолатларнинг аксарияти банклар фаолияти билан боғлиқ эмас. Жумладан, айрим ҳолларда банкоматда керакли номиналдаги купюраларнинг йўқлиги, карта блокланиши, ПИН-коднинг нотўғри киритилиши, алоқа ёки электр таъминотидаги узилишлар муаммоларга сабаб бўлган.

 

Марказий банк раиси бевосита банклар ва тўлов тизимлари операторлари фаолияти билан боғлиқ ҳолатлар қарийб 46 мингта ёки жами мурожаатларнинг 15 фоизини ташкил этишини таъкидлади.

 

Унинг маълум қилишича, Марказий банк истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва хизмат сифати учун банклар масъулиятини оширишга қаратилган бир қатор меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиққан. Улардан биринчиси 6 августдан кучга киради ва банкоматлар билан боғлиқ хизмат кўрсатишдаги қоидабузарликлар учун молиявий жарималар қўллаш имконини беради.

 

Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини баҳоловчи махсус индекс жорий этилади. Унинг натижалари асосида энг паст кўрсаткич қайд этган банклар эълон қилиб борилади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"