Ўзбекистон

Самарқандда Damas даҳшатли аварияга учради

Ҳайдовчи транспорт воситаларини қувиб ўтиш мақсадида асфалт қопламаси бўлмаган йўл четидан юқори тезликда ҳаракатланган.

Самарқандда Damas даҳшатли аварияга учради

 

Самарқанд вилоятида Damas автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда ҳайдовчи турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотига кўра, ҳодиса 9 июн куни соат 18:10 атрофида Пахтачи туманидаги “Мирза Олим” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобил йўлининг 138-километрида юз берган.

 

Аниқланишича, Damas ҳайдовчиси ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаларини қувиб ўтиш мақсадида асфалт қопламаси бўлмаган йўл четидан юқори тезликда ҳаракатланган. Натижада у автомобил бошқарувини йўқотиб, ўзи билан бир йўналишда кетаётган юк машинасининг орқа қисмига бориб урилган.

 

ЙТҲ оқибатида Damas ҳайдовчиси, 35 ёшли А.Р. тан жароҳатлари олиб, тиббиёт муассасасига олиб борилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда Damas ва Nexia ўртасидаги пойга оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"