Ўзбекистон

Наманганда мактаб директорлиги учун 10 минг доллар сўраган амалдор ушланди

Шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида боғча очиш учун ёрдам бериш эвазига пул талаб қилган МТТ ходими қўлга олинди.

Наманганда мактаб директорлиги учун 10 минг доллар сўраган амалдор ушланди

 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Наманган вилояти таълим тизимида бир қатор коррупсион ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг шўба бошлиғи Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқарони Наманган шаҳридаги умумтаълим мактабларидан бирига директор лавозимига ишга жойлаштириб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

У талаб қилинган маблағнинг 8,5 минг АҚШ долларини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Терговга қадар текширувларда мазкур мансабдор шахс аввал ҳам фирибгарлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги, пора олиш ҳамда бошқа мансабдорлик жиноятлари бўйича судланган бўлишига қарамай, ноқонуний фаолиятини давом эттиргани аниқланган.

 

Яна бир ҳолатда Наманган шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти ходими давлат-хусусий шериклик асосида иккита боғча ташкил этишни режалаштирган тадбиркорга тегишли ҳужжатлар ва шартномаларни тасдиқлатиб беришни ваъда қилган. У бу хизмат эвазига 2 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушган.

 

Тезкор тадбир давомида ушбу маблағни олган Давлатобод тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг бош мутахассиси ҳам фош этилиб, унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.

 

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"