Жиноят

Навоийда 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди

Судда ҳайдовчи сув ичишга чалғиб қолгани туфайли ЙТҲ юз берганини айтди.

Навоийда 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди Навоий вилоятида уч кишининг ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича автобус ҳайдовчисига нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

 

Ҳукмга кўра, ҳодиса 2026 йил 5 январь куни тонгда А-379 “Навоий–Учқудуқ” автомобиль йўлининг 167–168-километрлари оралиғида содир бўлган. 1986 йилда туғилган Х.Ш. бошқарувидаги “Зарафшон–Навоий” йўналишидаги автобус ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилган.

 

Оқибатда уч нафар йўловчи, жумладан, бир нафар вояга етмаган шахс воқеа жойида вафот этган. Яна 21 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

 

Судда ҳайдовчи айбига иқрор бўлиб, транспорт воситасини бошқариб кетаётиб сув ичиш чоғида чалғиб қолганини айтган. Унинг кўрсатмасига кўра, сув идишининг қопқоғини қидираётган вақтда рулни назоратсиз буриб юборган, шундан сўнг автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилган.

 

Томди туман суди Х.Ш.ни Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) содир этганликда айбдор деб топди.

 

Унга 3 йил давомида барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

 

Шунингдек, суд қарори билан автобус тегишли бўлган МЧЖ фойдасига 147 миллион сўм миқдорида моддий зарар ундирилиши белгиланган.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.