Ўзбекистон

Тошкентнинг барча туманларида Ўзбекистон МТЖ ўйинлари катта экранларда намойиш этилади

Энг йирик томоша майдони “Бунёдкор” стадиони ҳудудида ташкил этилади.

Тошкентнинг барча туманларида Ўзбекистон МТЖ ўйинлари катта экранларда намойиш этилади

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги учрашувлари Тошкент шаҳрининг барча туманларида ташкил этиладиган махсус томоша майдонларида тўғридан-тўғри намойиш этилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

 

Томоша майдонлари Бектемир туманидаги Роҳат маҳалласи, Миробод туманидаги “Фурқат” боғи, Мирзо Улуғбек туманидаги “Cентрал Park”, Олмазор туманидаги “Ғалаба боғи”, Сергели туманидаги Марказий хиёбон, Учтепа туманидаги “Сеул Эко парк”, Чилонзор туманидаги “Ғафур Ғулом” боғи, Шайхонтоҳур туманидаги “Анҳор-Локомотив” боғи, Юнусобод спорт мажмуаси, Яккасарой туманидаги “Дўстлик” боғи, Янгиҳаёт туманидаги INDEX парк ҳамда Яшнобод туманидаги “Ашхобод” сайилгоҳида ташкил этилади.

 

Шунингдек, энг йирик томоша майдони “Бунёдкор” стадиони ҳудудида бўлади. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 10 минг нафар мухлис Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаши мумкин бўлади.

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳ босқичида 18 июнь куни Колумбияга қарши, 23 июнь куни Португалияга қарши ҳамда 28 июнь куни ДР Конго терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашувлар Тошкент вақти билан мос равишда соат 07:00, 22:00 ва 04:30 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат бўйлаб 220 та мактабда ҳам футбол томошалари учун зарур шароитлар яратилади ҳамда Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйинлари катта экранларда жонли эфирда намойиш этилади.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Аниқланишича, фермер хўжалиги раҳбари минерал ўғит етказиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 20 минг АҚШ доллари олган.