Ўзбекистон

Самарқандда 3 ёшли бола боғча ҳудудидаги сув ҳавзасига тушиб кетиб вафот этди

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқандда 3 ёшли бола боғча ҳудудидаги сув ҳавзасига тушиб кетиб вафот этди

 

Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида жойлашган нодавлат мактабгача таълим муассасасида 3 ёшли бола сув ҳавзасига тушиб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 2026 йил 5 июн куни Паяриқ тумани “Сарбазор” МФЙ ҳудудида жойлашган “Юлдузча” номли нодавлат боғчада содир бўлган. 2023-йилда туғилган P.M. боғча ҳудудида фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун қурилган сув ҳавзасига тушиб кетган ва ҳаётдан кўз юмган.


 
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Мутасадди идоралар марҳум боланинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Қашқадарёдаги хусусий боғчада уч ёшли бола автомобилда унутиб қолдирилиши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.