Ўзбекистон

Наманган шаҳрида реновация доирасида 36 та кўп қаватли уй бузилади

Дастур доирасида уйлар бузилиб, 92 та янги кўп қаватли уй ва юзлаб хизмат кўрсатиш объектлари қурилади.

Наманган шаҳрида реновация доирасида 36 та кўп қаватли уй бузилади

Президент қарори билан 2026–2030 йилларда Наманган шаҳрида  реновация дастури амалга ошириладиган ҳудудлар тасдиқланди.

 

Ҳужжатга кўра, реновация ишлари Навоий, Ибрат ва Уйчи кўчаларида олиб борилади. Ушбу ҳудудларда 36 та кўп қаватли уй, 143 та якка тартибдаги хонадон ҳамда 13 та нотурар объект бузилиши режалаштирилган.

 

Дастур доирасида жами 6 616 та хонадонга мўлжалланган 92 та кўп қаватли уй қурилади.

 

Шунингдек, 375 та хизмат кўрсатиш объектини ташкил этиш кўзда тутилган.

 

Инфратузилмани яхшилаш мақсадида шаҳарда 2,3 километр асосий йўл ва 56 минг квадрат метрдан ортиқ ички йўллар таъмирланади. Бундан ташқари, 6,9 километр электр тармоқлари янгиланиб, 45 та трансформатор ҳамда 2 та янги қозонхона ўрнатилади. Сув таъминоти тизимини яхшилаш ишлари ҳам амалга оширилади.

 

10 июнь куни Президент томонидан “Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги қонун имзоланган эди. Қонунга кўра, реновация ҳудудидаги турар ва нотурар жойларнинг эскиргани, яшаш ёки фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келгани, авария хавфи мавжудлиги ҳамда ҳудуд аҳолисининг ижтимоий ҳаётига жиддий таъсир қилувчи омиллар реновацияни амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

custom img

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ва Пекин университети қўшма тадқиқотлар ўтказади

Томонлар камбағалликни қисқартириш бўйича қиёсий илмий тадқиқотлар бошлашга келишди.

custom img

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Ислом тараққиёт банкининг Бокудаги йиллик анжуманида иштирок этмоқда

Банк маҳаллий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшимча хорижий ресурсларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

custom img

Инвестиция форумида “Ўрта коридор” келажаги муҳокама қилинмоқда

Халқаро форумда сўзга чиққан маърузачилар “Ўрта коридор”ни ривожлантириш нафақат минтақа учун, балки халқаро ҳамжамият учун муҳимлигини айтмоқда.

custom img

Ўзбекистонда 1-синфга қабул тизими онлайн шаклга ўтказилади

Жорий йилда 5 690 та мактабда биринчи синфга қабул онлайн шаклда амалга оширилади.

custom img

Ўзбекистонда уй-жой қурилиши икки баробарга оширилади

Андижон, Наманган ва Самарқанд миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган шаҳарларга айлантирилади.

custom img

“Бу бутун минтақа учун тарихий воқеа” — Қардош давлатлар раҳбарлари Ўзбекистон терма жамоасига омад тилади

Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қилаётгани таъкидланди.

custom img

Болгарияда қийин вазиятга тушиб қолган 6 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Тегишли идоралар хорижда иш излаётган фуқароларни фақат расмий манбалар орқали ишга жойлашишга ва меҳнат шартномаларини қонуний расмийлаштиришга чақирди.

custom img

Ўзбекистон ерости бойликлари қиймати 3 трлн доллар деб баҳоланди

Ушбу соҳадаги имкониятларни хорижий инвесторларга тақдим этиш мақсадида очиқ рақамли геология маълумотлар базаси яратилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"