Ўзбекистон

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ва Пекин университети қўшма тадқиқотлар ўтказади

Томонлар камбағалликни қисқартириш бўйича қиёсий илмий тадқиқотлар бошлашга келишди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ва Пекин университети қўшма тадқиқотлар ўтказади

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Марказ директори биринчи ўринбосари Мирзатилла Тиллабойевнинг Пекин университети делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

 

Учрашув 12 июнь куни Пекин университети Мамлакатлар ва минтақалар бўйича тадқиқотлар институти томонидан юборилган расмий мурожаатга асосан ташкил этилди. Мазкур делегация ташрифи Пекин университетининг Мамлакатлар ва минтақалар бўйича тадқиқотлар институти доирасида амалга оширилаётган илмий лойиҳа билан боғлиқ бўлиб, у “Ипак йўли: ўтмиш ва бугун” номли дала тадқиқоти доирасида олиб борилмоқда.

 

Лойиҳа 2026 йил 10–22 июнь кунлари Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида амалга оширилмоқда ҳамда “Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ва цивилизацияларининг ўзаро бойиши” мавзусига бағишланган.

 

Учрашув давомида Хитой делегациясига “Янги Ўзбекистон” ислоҳотлар стратегиясининг устувор йўналишлари ҳақида батафсил ахборот тақдим этилди. Жумладан, ҳуқуқий модернизация жараёнлари, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда барқарор иқтисодий-ижтимоий ривожланиш йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

 

Хитой томони Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий стратегияларни ишлаб чиқиш тажрибаси, камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган комплекс ёндашув ҳамда “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги ҳамкорлик тажрибасига алоҳида қизиқиш билдирди.

 

Пекин университети вакиллари камбағалликни қисқартириш бўйича Ўзбекистонда жорий этилган амалий механизмларни алоҳида қайд этдилар. Хусусан, эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг манзилли тизими, маҳаллаларда бандликни ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари, аҳолининг таълим, соғлиқни сақлаш ва инфратузилмадан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, жамиятда ижтимоий барқарорлик ва бағрикенгликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар юқори баҳоланди.

 

Хитой томони фикрича, ушбу йўналишлар Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифалар билан уйғун ҳолда амалга оширилмоқда ҳамда инсоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилмоқда. Шунингдек, хитойлик тадқиқотчилар Ўзбекистоннинг бу тажрибаси Хитойнинг камбағалликка қарши курашдаги мақсадли сиёсати билан ҳамоҳанг эканини таъкидладилар ва икки давлатнинг амалий тажрибаларини қиёсий ўрганиш бўйича қўшма илмий тадқиқотлар ўтказишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

 

Учрашувда Ўзбекистоннинг очиқ ва конструктив ташқи сиёсати туфайли Марказий Осиё минтақасида яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шериклик муҳити мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилди. Шунингдек, минтақада давлат раҳбарларининг маслаҳатлашув учрашувлари механизми самарали ишлаётгани, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар алоқалар изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди.

 

Хитой делегацияси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Хитой – Марказий Осиё” инсон ҳуқуқларини ривожлантириш бўйича IV форумни юқори баҳолади. 2026 йил 13–14 май кунлари ўтказилган ушбу форум инсон ҳуқуқлари, тараққиёт ва цивилизациялараро мулоқот бўйича тенг ҳуқуқли илмий-мулоқот майдони сифатида муҳим аҳамият касб этгани қайд этилди.

 

Шунингдек, Пекин университети профессори Ши Юэ фикрига кўра, мазкур форум Ўзбекистон ва Хитой академик ҳамжамиятининг инсон ҳуқуқлари масалаларига ёндашувида етуклик ва илмий мустақилликни намоён этган. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳудудида ушбу форумнинг ўтказилиши мамлакатнинг инсон ҳуқуқлари бўйича минтақавий ёндашувни шакллантиришдаги муҳим ролини тасдиқлайди.

 

Пекин шаҳрида ўтказилаётган инсон ҳуқуқлари соҳасидаги глобал бошқарув форумида Хитойнинг 2026–2030 йилларга мўлжалланган бешинчи Миллий ҳаракатлар режаси тақдим этилгани ҳам қайд этилди. Ушбу режада иқтисодий, ижтимоий, маданий, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларни ҳар томонлама ривожлантириш, шунингдек, ривожланиш ҳуқуқини асосий устувор йўналиш сифатида белгилаш назарда тутилган.

 

Мазкур ҳужжат доирасида таълим, илмий тадқиқотлар, глобал бошқарув, экологик ҳуқуқлар ва янги ҳимоя йўналишларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Делегация раҳбари Миллий марказнинг инсон ҳуқуқларини илмий ўрганиш ва амалий ҳимоя қилиш бўйича тажрибасини юқори баҳолаб, Ўзбекистоннинг ҳуқуқий модернизация сиёсати инсон қадри ва манфаатларини марказга қўйган самарали модель сифатида Хитой академик доираларида катта қизиқиш уйғотаётганини таъкидлади.

 

Шунингдек, Ши Юэ томонидан Миллий марказ нашри — “Замонавий Хитой ва Янги Ўзбекистон: инсон ҳуқуқлари, тараққиёт ва стратегик шериклик” китоби қиёсий ҳуқуқшунослик соҳасига қўшилган муҳим илмий ҳисса сифатида эътироф этилди.

 

Учрашув якунида томонлар “Инсон ҳуқуқлари уйи” ахборот-ресурс маркази учун илмий материаллар алмашиш, Пекин университети билан қўшма тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича бешинчи Самарқанд форумида иштирок этиш борасида келишувга эришдилар. Шунингдек, Ўзбекистон вакилларининг жорий йил ноябрь ойида Пекинда ўтказиладиган халқаро форумда иштирок этиши бўйича таклиф билдирилди.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"