Ўзбекистон

“Бу бутун минтақа учун тарихий воқеа” — Қардош давлатлар раҳбарлари Ўзбекистон терма жамоасига омад тилади

Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қилаётгани таъкидланди.

“Бу бутун минтақа учун тарихий воқеа” — Қардош давлатлар раҳбарлари Ўзбекистон терма жамоасига омад тилади

Тошкентда бўлиб ўтган учрашувлар чоғида Озарбайжон Бош вазири Али Асадов, Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода ҳамда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Одилбек Қосималиев футбол бўйича Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоасига муваффақият тиладилар.

 

Шавкат Мирзиёев билан учрашувлар давомида қардош давлатлар ҳукумат раҳбарлари Ўзбекистон терма жамоаси нафақат мамлакат, балки бутун минтақа шарафини ҳимоя қилаётганини таъкидлаб, жамоага ўз қўллаб-қувватловларини билдирдилар.

 

Озарбайжон Бош вазири Али Асадов Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига йўл олишини тарихий муваффақият деб атаб, Озарбайжон халқи терма жамоага мухлислик қилишини маълум қилди.

 

Шунингдек, қардош давлатлар раҳбарлари Ўзбекистоннинг Колумбияга қарши учрашувида муваффақият қозонишига ишонч билдириб, АҚШда яшаётган Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаётганини қайд этдилар.

 

Уларнинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки нафақат МДҲ ҳудуди, балки бутун минтақа учун муҳим ва тарихий воқеа ҳисобланади.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.