Сиёсат

Тошкентда Volkswagen автомобилларини йиғиш лойиҳаси ишга туширилди

Ўзбекистон ва Германия ўртасида молиявий ҳамкорлик ва грант дастурларини назарда тутувчи келишувлар имзоланди.

Тошкентда Volkswagen автомобилларини йиғиш лойиҳаси ишга туширилди

Шавкат Мирзиёев ва Германия Президенти Франк-Валтер Штайнмайер музокаралар якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилиб, кўп қиррали Ўзбекистон–Германия ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга интилишларини тасдиқладилар.

 

Давлат раҳбарлари Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошираётган ҳамда янги ташаббусларни йўлга қўйишни режалаштираётган Германиянинг етакчи компаниялари вакилларини самимий қутладилар.

 

Учрашув доирасида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда шаҳарларни барқарор ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун грант маблағлари ажратиш ва имтиёзли молиялаштиришни назарда тутувчи молиявий ҳамкорлик келишувлари имзоланди.

 

Шунингдек, давлат раҳбарлари ҳузурида бир қатор қўшма инвестиция ва таълим лойиҳаларига старт берилди. Хусусан, Тошкент шаҳрида “Volkswagen” автомобилларини йирик узелли йиғиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш, Андижон вилоятида логистика марказини барпо этиш, суюқ маиший ювиш воситалари ишлаб чиқариш, темир йўл соҳаси учун мутахассислар тайёрлаш ҳамда замонавий имтиҳон марказларини очиш каби лойиҳалар шулар жумласидан.

 

Мазкур ташаббуслар саноат кооперациясини кенгайтириш, инфратузилмани ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Тошкентда Volkswagen автомобилларини йиғиш лойиҳаси ишга туширилди | Zamon.uz