Сиёсат

Тошкент инвестиция форуми: 100 мамлакатдан 4 мингдан зиёда иштирокчи

Форумда Ўзбекистон иқтисодиёти учун 6 та устувор йўналиш белгиланди.

Тошкент инвестиция форуми: 100 мамлакатдан 4 мингдан зиёда иштирокчи

Бу йилги Тошкент халқаро инвестиция форуми дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатидан 4 мингдан зиёда иштирокчини ўзида жамлади. Нуфузли анжуман дастури ғоят сермазмун бўлиб, унда долзарб глобал иқтисодий масалалар муҳокамаси, шунингдек, турли давлатлар ҳукуматлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари, йирик инвесторлар ҳамда экспертлар билан икки томонлама ва кўп томонлама учрашувлар ўрин олди.

 

Форум доирасида Шавкат Мирзиёев мамлакат иқтисодий ўсишини таъминлашга қаратилган олти устувор йўналишни белгилаб берди. Ушбу йўналишлар орасида капитал бозорини ривожлантириш, “яшил” иқтисодиётга ўтиш, сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш ҳамда инвесторларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш каби муҳим вазифалар мавжуд.

 

Шунингдек, Ўзбекистон ўзининг инвестициявий жозибадорлигини изчил ошириб бормоқда. Сўнгги беш йил давомида мамлакат иқтисодиётига 123 миллиард доллардан ортиқ инвестициялар жалб этилди. Энди асосий вазифа — эришилган келишувларни реал сектор, бизнес ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилувчи амалий лойиҳаларга айлантиришдан иборат экани таъкидланди.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.