Ўзбекистон

Ўзбекистонда уй-жой қурилиши икки баробарга оширилади

Андижон, Наманган ва Самарқанд миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган шаҳарларга айлантирилади.

Ўзбекистонда уй-жой қурилиши икки баробарга оширилади

Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ривожлантириш ва шаҳарсозлик соҳасидаги устувор вазифалар ҳамда йирик лойиҳаларни маълум қилди.

 

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, Ўзбекистон аҳолиси сони 40 миллион нафарга яқинлашиб бораётгани уй-жой қурилиши, муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш ва шаҳарларни кенгайтириш бўйича кенг кўламли дастурларни амалга оширишни талаб этмоқда.

 

Шу муносабат билан 2040 йилгача мамлакатда қуриладиган уй-жойлар сонини икки баробарга ошириш режалаштирилган. Натижада урбанизация даражасини амалдаги 51 фоиздан 65 фоизга етказиш мақсад қилинган.

 

Президент пойтахтга туташ ҳудудда 2 миллион аҳолига мўлжалланган замонавий “Янги Тошкент” мегаполиси барпо этилаётганини қайд этди.

 

Шунингдек, Андижон, Наманган ва Самарқанд шаҳарларини миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган йирик мегаполисларга айлантириш бўйича лойиҳалар бошланган.

 

Бундан ташқари, инфратузилма объектларини ривожлантириш мақсадида умумий қиймати 27 миллиард долларлик давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишга тайёрлик билдирилгани таъкидланди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"