Ўзбекистон

Тошкентда итлар шафқатсизларча ўлдирилди

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Тошкентда итлар шафқатсизларча ўлдирилди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида итларга нисбатан шафқатсизлик қилингани акс этган видео юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

 

Ижтимоий тармоқларда 19 июнь куни кўпқаватли уй яқинидаги омборхона ҳудудида бир неча эркакнинг итларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиб, уларни уриб ўлдиргани акс этган видеолар тарқалган эди. Мазкур ҳолат жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

 

Ҳудудда фаолият юритувчи тадбиркор Евгений Рожковнинг маълум қилишича, сўнгги вақтларда яқин атрофдаги қурилишлар якунлангач, ҳудуддаги дайди итлар сони сезиларли даражада кўпайган. Шу сабабли у аввал ҳам ишлаган ветеринарга мурожаат қилиб, ҳудудни бургаларга қарши ишлов бериш ҳамда аҳволи оғир бўлган итларни кўрикдан ўтказишни сўраган.

 

Тадбиркорнинг таъкидлашича, ветеринарнинг дастлабки ҳаракатлари видеоларда ҳам акс этган бўлиб, у итларга укол қилган ва ҳудудда зарарсизлантириш ишларини олиб борган. Бироқ кейинчалик айрим итларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани аниқланган.

 

“Эколог” жамоат ташкилоти директори ўринбосари Гули Эргашева ветеринарнинг ҳаракатлари амалдаги қонунчилик талабларига ва ҳайвонларга нисбатан инсонпарвар муносабат тамойилларига зид эканини билдириб, итлар шафқатсизларча ўлдирилганини қайд этди.

 

ИИББ маълумотига кўра, видеоларда акс этган шахсларнинг кимлиги аниқланган. Улардан тушунтириш хатлари ва кўрсатмалар олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари давом этмоқда. Якуний хулосага кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жорий йил 25 мартдан бошлаб ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат учун жавобгарлик кучайтирилган. Қонунчиликка кўра, бундай ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга 15 дан 25 БҲМгача миқдорда жарима (тахминан 6,1 млн сўмдан 10,3 млн сўмгача) ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.

custom img

Тошкентда бўёқ ҳидидан заҳарланган 3 нафар ишчининг ҳаёти сақлаб қолинди

Улар қурилиш объектининг 2-қават пастки ер тўласида бўёқлаш ишларини олиб бораётган бўлган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Қатар Амирига портлаш қурбонлари муносабати билан таъзия йўллади

Қатарда газ мажмуасидаги портлаш оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлган.

custom img

“Ҳар бир судья эгнидаги мантиясига муносиб бўлиши лозим”— Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Олий суднинг янги раиси Робахон Маҳмудовани судьялар ҳамжамияти ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларига таништирди.

custom img

Хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берувчи тиббий маълумотнома онлайн берила бошланди

Хизматдан фойдаланиш учун фуқаро аввал тиббиёт муассасасида шифокорлар кўригидан ўтган бўлиши лозим.

custom img

МБ мижозлардан энг кўп шикоят тушган 10 та банкни эълон қилди

Марказий банкга кўра, мазкур индекс банкнинг молиявий барқарорлиги ёки ишончлилигини баҳоламайди.

custom img

PMI компаниясининг халқаро ва минтақавий мутахассислари билан учрашув ўтказилди

Учрашувда яширин иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш ва ноқонуний тамаки савдосига қарши курашишда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Сурхондарёда сел Тожикистонга ўтиш кўпригини чўктирди

Сариосиёдаги халқаро аҳамиятга эга кўприкка сел жиддий зарар етказди, ҳаракат вақтинча тўхтатилди.

custom img

Бўстонлиқда каналга тушиб кетган иккинчи боланинг жасади топилди

17 июнь куни икки нафар вояга етмаган бола Бўзсув каналига эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"