Ўзбекистон

Хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берувчи тиббий маълумотнома онлайн берила бошланди

Хизматдан фойдаланиш учун фуқаро аввал тиббиёт муассасасида шифокорлар кўригидан ўтган бўлиши лозим.

Хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берувчи тиббий маълумотнома онлайн берила бошланди

Хавфсизлик камари тақишга тўсқинлик қилувчи касалликларга эга фуқаролар учун тиббий маълумотномани эндиликда онлайн олиш мумкин.

 

Маълум қилинишича, хизмат орқали фуқаролар поликлиникага қайта мурожаат қилмасдан, навбат кутмасдан ва қоғоз ҳужжатларсиз маълумотномани электрон шаклда юклаб олишлари мумкин.

 

Мазкур хизмат автотранспорт бошқарувида хавфсизлик камарини тақишга тўсқинлик қилувчи касаллик ташхиси қўйилган фуқаролар учун мўлжалланган.

 

Маълумотномани олиш учун фойдаланувчи мй.гов.уз портали ёки унинг мобил иловасига кириб, “Маълумотномалар” бўлимидаги тегишли хизматни танлаши ва ҳужжатни юклаб олиши керак.

 

Хизматдан фойдаланиш учун фуқаро аввал тиббиёт муассасасида шифокорлар кўригидан ўтган бўлиши лозим. Тиббий хулоса электрон базага киритилгач, маълумотнома порталда автоматик равишда шаклланади.

 

Маълумотноманинг амал қилиш муддати тиббий хулосада кўрсатилган давр билан белгиланади. Хизмат бепул тақдим этилади ва уни олиш учун қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тасдиқланганди. Рўйхатга жароҳатлар, оғир юрак-ўпка касалликлари ва жисмоний ҳолатлар киритилган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"