Ўзбекистон

Тошкентда бўёқ ҳидидан заҳарланган 3 нафар ишчининг ҳаёти сақлаб қолинди

Улар қурилиш объектининг 2-қават пастки ер тўласида бўёқлаш ишларини олиб бораётган бўлган.

Тошкентда бўёқ ҳидидан заҳарланган 3 нафар ишчининг ҳаёти сақлаб қолинди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида қурилиш объектининг ер тўласида ишлаётган 3 нафар ишчи қутқариб қолинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 22 июнь куни соат 18:30 атрофида 112 тизими орқали Тарас Шевченко кўчасида жойлашган қурилиши давом этаётган бинонинг иккинчи қават пастки ер тўласида бўёқлаш ишларини олиб бораётган ишчиларнинг бўёқдан ажралиб чиққан ҳиддан аҳволи ёмонлашгани ҳақида хабар келиб тушган.

 

Воқеа жойига зудлик билан етиб борган Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси қутқарувчилари фуқароларни чуқурдан олиб чиқиб, уларга биринчи ёрдам кўрсатган. 

 

Шундан сўнг улар тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.

 

Қайд этилишича, қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида уч нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.