Ўзбекистон

МБ мижозлардан энг кўп шикоят тушган 10 та банкни эълон қилди

Марказий банкга кўра, мазкур индекс банкнинг молиявий барқарорлиги ёки ишончлилигини баҳоламайди.

МБ мижозлардан энг кўп шикоят тушган 10 та банкни эълон қилди

Марказий банк 2026 йил I чораги якунлари бўйича мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткич қайд этилган 10 та банк рейтингини эълон қилди. Рейтингдан ўрин олган банкларнинг ярми давлатга қарашли.

 

Рейтингда мижозлардан энг кўп шикоят тушган банк сифатида “Бизнесни ривожлантириш банки" қайд этилган. Ундан кейинги ўринларни “Анорбанк”, “Микрокредитбанк”, “АVО банк” ва “ТBC банк” эгаллаган.

 

Шунингдек, рўйхатдан қуйидаги банклар ҳам ўрин олган:

 

  • “Давр банк”;
  • “Тенге банк”;
  • “Асака банк”;
  • “Турон банк”;
  • “Агробанк”.

 

 

Регулятор маълум қилишича, рейтинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва банк хизматлари сифатини ошириш мақсадида тузилган. Рўйхат Марказий банк ва бошқа давлат идораларига банклар фаолияти юзасидан келиб тушган мурожаатлар асосида шакллантирилади.

 

Қайд этилишича, мижозлар сонига нисбатан мурожаатлар улушининг юқори бўлиши банк маҳсулотлари ва хизматлари бўйича мижозларга етарли тушунтириш берилмаслиги, мурожаатларга ўз вақтида ва сифатли жавоб тақдим этилмаслиги, такрорий шикоятларга сабаб бўлаётган тизимли камчиликларнинг сақланиб қолиши, масофавий хизматлар, тўловлар, кредитлар ва бошқа банк операциялари билан боғлиқ муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилмаслиги ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ички назорат механизмларини янада такомиллаштириш зарурлигини кўрсатади.

 

Марказий банк мазкур банкларга мурожаатлар келиб чиқиш сабабларини чуқур таҳлил қилишни ва такрорий шикоятларга олиб келаётган омилларни бартараф этишни тавсия қилган. 

 

Шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнларини такомиллаштириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифати ва ички назорат механизмларини кучайтириш зарурлиги кўрсатилган. Шу билан бирга, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган профилактик чораларни кенгайтириш тавсия этилган.

 

Марказий банкга кўра, мазкур индекс банкнинг молиявий барқарорлиги ёки ишончлилигини баҳоламайди. У фақат мижозлар сонига нисбатан келиб тушган мурожаатлар улушини акс эттиради. Чорак давомида 100 тадан кам мурожаат келиб тушган банклар бўйича индекс ҳисобланмайди.

 

Аввалроқ банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар, носозликлар учун банклар жаримага тортилиши ҳақида хабар берилганди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"