Ўзбекистон

“Ҳар бир судья эгнидаги мантиясига муносиб бўлиши лозим”— Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Олий суднинг янги раиси Робахон Маҳмудовани судьялар ҳамжамияти ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларига таништирди.

“Ҳар бир судья эгнидаги мантиясига муносиб бўлиши лозим”— Саида Мирзиёева

22 июнь куни Олий суднинг янги раиси Робахон Маҳмудова судьялар ҳамжамияти ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларига таништирилди. Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

 

 

“Президентимиз одамлар учун энг муҳим қадриятлардан бири — адолат эканини кўп бор таъкидлаганлар. Жамиятимизда қонунсизлик ва коррупцияга асло ўрин қолмаслиги шарт. Зеро, ривожланиш ва фаровонликка қаратилган ҳар қандай ислоҳот фақат мустақил суднинг ишончли ҳимоясидагина чинакам кучга эга бўлади”, дея ёзди Мирзиёева.

 

 

Шунингдек, у ҳозирда Тошкент халқаро молия марказида Англия ҳуқуқига асосланган суд тизими шакллантирилаётганини билдириб, амалдаги судлар ҳам илғор халқаро тажрибаларни ўз фаолиятига жорий этиши муҳимлигини таъкидлади.

 

"Тизим алоҳида шахсларга боғланиб қолмасдан, кадрлар алмашинувидан қатъи назар, соат механизми каби аниқ ва узлуксиз ишлаши керак. Ҳар бир судья шарафи ва шаънини юксак даражада сақлаган ҳолда эгнидаги мантиясига муносиб бўлиши лозим", деди у.

 

 

Якунда у Робахон Маҳмудовага фаолиятида муваффақиятлар тилади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"