Ўзбекистон

Бўстонлиқда каналга тушиб кетган иккинчи боланинг жасади топилди

17 июнь куни икки нафар вояга етмаган бола Бўзсув каналига эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган эди.

Бўстонлиқда каналга тушиб кетган иккинчи боланинг жасади топилди

 

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабарига кўра, ғаввос-қутқарувчилар томонидан олиб борилган қидирув ишлари давомида бугун соат 16:50 да иккинчи боланинг жасади сувдан топилган.

 

Эслатиб ўтамиз, 17 июнь куни «Обод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 2016 ва 2018 йилларда туғилган икки нафар вояга етмаган бола яшаш уйи яқинидан оқиб ўтувчи Бўзсув каналига эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган.

 

Ҳодиса юзасидан фавқулодда хизматлар томонидан қидирув-қутқарув ишлари дарҳол бошланган.

 

Аввалроқ, 21 июнь куни ғаввос-қутқарувчилар томонидан ўтказилган қидирув ишлари давомида бир нафар боланинг жасади сувдан топилгани маълум қилинган эди.

custom img

Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Мажмуада меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

custom img

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни алмашиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"