Ўзбекистон

Умрага борган 170 дан ортиқ Ўзбекистонлик Ватанга қайта олмаяпти

Саудия Арабистонида 14 кунлик умра сафарида қатнашган Ўзбекистон фуқаролари ташкилотчиларнинг нотўғри маълумотлари сабаб қайтишда қийинчиликка дуч келмоқда.

Умрага борган 170 дан ортиқ Ўзбекистонлик Ватанга қайта олмаяпти

Бош консулхона маълумотларига кўра, умра зиёрати учун келган 170 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ҳозирга қадар Ватанга қайта олмаган. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

 

Дипломатлар “Kanari” ва “Al-Ayam Elite” меҳмонхоналарига ташриф буюриб, зиёратчиларнинг ҳолатини жойида ўрганишди. Суҳбат давомида, кўпчилик қария ёшдаги, инфаркт, қандли диабет, қон босими каби сурункали касалликларга чалинган шахслар эканлиги, шунингдек, улар доимий дору-дармон қабул қилишини маълум қилди.

 

Маълум бўлишича, зиёратчилар 14 кунлик умра сафари доирасида турли гуруҳлар таркибида Саудия Арабистонига келган, бироқ сафарни ташкил этган шахслар томонидан берилган нотўғри маълумотлар ва хатолар туфайли Ватанга қайта олмаяпти.

 

Бош консулхона вакиллари шунингдек, сўнгги йилларда рухсатномасиз туристик фирмалар ва жисмоний шахслар томонидан тартибсиз умра сафарлари ташкил этилиши кўплаб фуқароларни қийин аҳволга солаётганини таъкидлади.

 

Шу билан бирга, расмий лицензияга эга 14 та фирма орқали умра сафарлари расмий тарзда ташкил этилаётгани ва бу ҳақда мунтазам ахборот бериб борилаётгани айтилди.

 

Зиёратчиларга Ватанга қайтиш бўйича мурожаатлари Бош консулхона томонидан тегишли идораларга етказилгани ва кўриб чиқилиши маълум қилинди. Шунингдек, вазият оғирлашмаслиги учун имкониятдан келиб чиққан ҳолда авичипта харид қилиш ва Ўзбекистонга қайтиш тавсия қилинди.

 

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат Бош консулхона томонидан доимий назорат остида бўлиб, вазиятни ҳал этиш учун чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

custom img

Берлинда илк бор Ўзбекистон–Германия касбий таълим форуми бўлиб ўтди

Германиядаги иш берувчилар билан бир нечта ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига 30 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади

Президент Шавкат Мирзиёевга ҳарбий тайёргарлик ва Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш юзасидан ахборот тақдим этилди.

custom img

Собиқ ИИВ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев гаров эвазига озод этилди

У давлатга етказилган 200 млрд сўм зарар тўлиқ қоплангач қамоқ эҳтиёт чораси гаров эвазига ўзгартирилган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади

2030 йилгача коммунал инфратузилмани янада ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди.

custom img

2026 йил майдан айрим ИЭСларда электр энергияси ишлаб чиқариш тарифлари оширилади

Ўзгаришлар аҳоли ва якуний истеъмолчиларга татбиқ этилмайди.

custom img

Шифокорлар шафқатсиз муомала фактларини ҳужжатлаштиришга ўқитилди

13–14 апрель кунлари Хива шаҳрида “Истанбул баённомасига мувофиқ қийноққа солиш ва шафқатсиз муомаланинг бошқа турларини суд-тиббий ҳужжатлаштириш” мавзусида икки кунлик тренинг бўлиб ўтди.

custom img

“Кабар” агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Тўланбой Қурбонов вафот этди

У 2003 йилдан буён хорижий мухбир сифатида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни холис ва тезкор ёритиб келган.

custom img

Ўзбекистон Беларусдан 4 минг гектар экин майдонини ижарага олади

Ушбу ер майдонида минг бош қорамол парваришлаш режалаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"