Ўзбекистон

Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига 30 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади

Президент Шавкат Мирзиёевга ҳарбий тайёргарлик ва Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш юзасидан ахборот тақдим этилди.

Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига 30 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади

 

Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевга ҳарбий хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, резерв ва захирадаги офицерлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш юзасидан ахборот тақдим этилди.

 

Тақдимотда аввало Қуролли Кучларнинг жанговар шайлиги ва ҳарбий тайёргарлигини янада ошириш, шахсий таркибни замонавий талаблар асосида ўқитиш ва касбий тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

 

Қайд этилишича, қўшинларда стратегик ва қўмондонлик-штаб ўқувлари, дала машғулотлари ҳамда ўқув курслари тизимли равишда ўтказилмоқда. Машғулотлар жараёнида ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий-руҳий тайёргарлиги, стрессли вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш ва жанговар вазифаларни мустақил бажариш кўникмаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Шунингдек, замонавий ҳарбий ҳаракатлар тажрибасидан келиб чиқиб, ўқув жараёнларида янги жанговар усуллар ва технологиялар жорий этилаётгани, бўлинмаларнинг тезкорлиги ва жанговар салоҳиятини ошириш бўйича ишлар давом эттирилаётгани таъкидланди.

 

Тақдимотда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини муносиб нишонлаш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Ушбу сана юртимизда тинчликни асраш, мустақилликни мустаҳкамлаш ҳамда Ватан озодлиги йўлида жон фидо қилганларни ёд этишнинг муҳим ифодаси экани қайд этилди.

 

Жорий йилда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти бериш таклиф қилинди. Шунингдек, уруш ва меҳнат фахрийларига ҳурмат кўрсатиш, ёлғиз ва эҳтиёжманд кексаларнинг уй-жойларини ободонлаштириш ҳамда турли хотира тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, “Бурч, жасорат, матонат!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар, уч авлод учрашувлари, спорт мусобақалари ва ижодий кечалар ташкил этилиши белгиланди.

 

Тақдимотда резерв ва захирадаги офицерлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Бугунги глобал ҳарбий вазият таҳлили тинчлик даврида профессионал захира кадрларни тайёрлаш муҳимлигини кўрсатмоқда.

 

Шу мақсадда олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарлик марказлари сонини кенгайтириш, янги мутахассисликлар очиш ҳамда сунъий интеллект, дрон ва робототехника каби замонавий йўналишларда офицерлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш таклиф этилди.

 

Шунингдек, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш доирасида офицерларга хизмат йиллари учун устамаларни ошириш, контракт асосидаги ҳарбий хизматчилар ойлик маошини кўпайтириш бўйича таклифлар илгари сурилди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг ижроси ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ҳарбий хизмат нуфузини янада оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.