Ўзбекистон

“Кабар” агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Тўланбой Қурбонов вафот этди

У 2003 йилдан буён хорижий мухбир сифатида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни холис ва тезкор ёритиб келган.

“Кабар” агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Тўланбой Қурбонов вафот этди

Қирғизистоннинг “Кабар” миллий ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги кўп йиллик мухбири, тажрибали журналист Тўланбой Қурбонов вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Тўланбой Қурбонов 1952 йилда Андижон вилоятида туғилган. У ўз фаолияти давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстона муносабатларни ёритишга муносиб ҳисса қўшган ҳамда узоқ йиллар давомида Республика радиосининг қирғиз бўлимида фаолият юритган.

 

У 2003 йилдан буён Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитациядан ўтган хорижий журналист сифатида мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни холис ва тезкор ёритиб келган.

 

Шунингдек, у қирғиз ва ўзбек халқлари ўртасидаги маданий яқинликни мустаҳкамлашга қаратилган таржима ишлари билан ҳам шуғулланган. Жумладан, Чингиз Айтматов асарларини таржима қилиш орқали маънавий мерос тарғиботига ҳисса қўшган.

 

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

У Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қидирувга берилган бўлиб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Саноат, ахборот ва алоқа ҳамда қурилиш йўналишлари ҳам хорижий корхоналар фаолиятида етакчи соҳалар қаторида.

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Янги меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

Рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида рағбатлантириш маблағлари давлат олий таълим ташкилотига ўтказилади.

3,2 млрд сўм қиморга тикилди: банк ходими мижозлар маблағини ўзлаштирган

3,2 млрд сўм қиморга тикилди: банк ходими мижозлар маблағини ўзлаштирган

Андижонда онлайн қимор билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Зиёратга юбориш ваъдаси: “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар аниқланди

Зиёратга юбориш ваъдаси: “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар аниқланди

Уч ҳудудда фуқароларни ноқонуний зиёратга юбориш эвазига пул олган шахслар ушланди.

Австралия меҳнат бозорига йўл очилмоқда: ўзбекистонлик мутахассислар ишга жалб этилиши мумкин

Австралия меҳнат бозорига йўл очилмоқда: ўзбекистонлик мутахассислар ишга жалб этилиши мумкин

Австралиянинг Шимолий ҳудуди вакиллари билан ўзбекистонлик малакали ишчиларни жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказилди.